Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда кичик ўлчамли электр транспорти учун батареялар ишлаб чиқарилади
Бухоро шаҳрида видеоконференция тарзида Инвестициялар вазирлиги ҳудудий бошқармаси, Real Moto МЧЖ ва Жанубий Кореянинг AIMS Co. Ltd. компанияси раҳбарияти ўртасида уч томонлама учрашув бўлиб ўтди.
Учрашув давомида AMS Co. Ltd. компаниясининг ишлаб чиқариш қувватлари намойиш этилди. Компания электроскутерлар, электромопедлар, электромотоцикллар, аккумуляторлар ишлаб чиқариш, Сеулда Nanu бренди остида зарядлаш станцияларини ўрнатиш билан шуғулланади. Батареяларни алмаштириш технологиясига асосланган Nanu зарядлаш станциялари батареяни 10 сония ичида зарядлашга имкон беради.
Ушбу технологиялар ёрдамида компания атроф-муҳит ва экологик тозаликни ҳимоя қилишга интилади. Компания энг яқин станциянинг жойлашган жойини, батарея заряди қолган даражасини ва батарея қолган қувватини исталган вақтда ва исталган жойда тез ва осон текшириш имконини берадиган Nanu Mobility мобил платформасини ҳам тақдим этди.
Музокаралар якунида Бухоро вилоятида электроскутерлар, электромопедлар ва электромотоцикллар учун батареялар ишлаб чиқариш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш доирасида барча томонлар иштирокида уч томонлама ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Мавзуга оид
08:52 / 27.05.2025
1,4 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган музлаткич омбори аниқланди
08:40 / 23.05.2025
Тошкентдаги қурилиш объектида 1,4 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланилди
13:56 / 02.05.2025
1 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган майнинг ферма аниқланди
11:55 / 28.04.2025