Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия қуролларни энди аввалгидек кўпайтира олмайди - Байден
Оқ уй раҳбарининг таъкидлашича, Россия ўз қуролли кучларини таъминлашда аллақачон муаммоларга дуч келган.
АҚШ президенти Жо Байден маъмуриятининг яримўтказгичлар ишлаб чиқаришни кўпайтиришга қаратилган саъй-ҳаракатлари, жумладан, ушбу мақсадлар учун 52 миллиард доллар ажратишни назарда тутувчи CHIPS and Science Act қонунини қабул қилиш орқали ўз самарасини берди.
Байден сўзларига кўра, қонуннинг қабул қилиниши Америка иқтисодиётидаги вазиятни сезиларли даражада яхши томонга ўзгартирди.
Америка президенти яримўтказгичларни ишлаб чиқариш миллий хавфсизлик масаласи ҳам эканини таъкидлаб, хусусан буни Украинага етказиб бериладиган Javelin ракета тизимларини ишлаб чиқарувчи Lockheed Martin мудофаа концерни мисолида тушунтирди.
«Украинага Javelin ракеталарини етказиб беришда муаммоларга дуч келдик, чунки Lockheed Martin компаниясида чиплар, компютер чиплари йўқ эди. Путиннинг шафқатсиз ва асоссиз урушида ўзини ҳимоя қилишлари учун биз бу йигитларга Javelin тизимларини юбордик», деди Байден.
Оқ уй раҳбарининг таъкидлашича, Россия ўз қуролли кучларини таъминлашда аллақачон муаммоларга дуч келмоқда ва бунинг сабабларидан бири Қўшма Штатлар Москвага ўз қуролларини яратиш учун зарур бўлган нарсаларни олишни қийинлаштиришга муваффақ бўлган.
Россия компаниялари Ғарб санкциялари туфайли технологик инқирозга юз тутмоқда. Улар туфайли яримўтказгичли схемалар, маълумотлар маркази учун зарур бўлган электр ва компютер ускуналари танқислиги юзага келган.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
11:00 / 28.05.2025