Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
WSJ Россиядан Врангел оролини тортиб олишга чақирди
The Wall Street Journal АҚШ ҳукуматини Россиядан Врангел оролини тортиб олишга чақирди.
АҚШ ҳукумати Шимолий Муз океанида Шарқий Сибир ва Чукотка денгизлари оралиғида жойлашган Врангел оролини Россиядан олиб қўйиши керак. Шундай чақириқ билан Американинг The Wall Street Journal нашри мурожаат қилди.
«Москвадан шарқда, саккиз соатлик вақт зонасида жойлашган ва ер юзидаги энг буюк табиий мўъжизаларга эга орол Қўшма Штатларга тегишли. Россия АҚШ ҳудудини 1924 йилдан бери ўз қўл остида ушлаб турибди», — дейилади мақолада.
Мақолада таъкидланишича, оролда «Америка суверенитети»га таҳдид солиши мумкин бўлган Россия ҳарбий базаси жойлашган.
WSJ таъкидлаганидек, АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучлари яқинда Аляска чегараларига таҳдид солаётган Россия бомбардимончи самолётларини аниқлаган эди. Мақола муаллифига кўра, Россия ҳарбий самолётларининг ушбу ҳудудда пайдо бўлиши кучлар проекциясининг бир қисми сифатида содир бўлган ва Врангел ороли бунда стратегик рол ўйнайди.
Врангел ороли XIX асрда яшаган рус денгизчиси ва давлат арбоби Фердинанд Врангел шарафига номланган. 1924 йилда у ерга «Қизил октябрь» кемаси юборилди ва унинг экипажи оролда совет байроғини кўтарган эди.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
10:23 / 28.05.2025