Биз сайт ишлашини яхшилаш ва сизга қулайлик яратиш учун cookies-файллардан фойдаланамиз. Давом этиш орқали сиз cookies-дан фойдаланишга розилик билдирасиз Махфийлик сиёсати Kun.uz
Россиялик ҳарбий мухбирлар РФ армияси Донецк областининг Павловка қишлоғи атрофида катта йўқотишларга учрагани ҳақида хабар қилишди. Маълумотларга кўра, қишлоқни эгаллаш учун ҳужумга ўтган россиялик ҳарбийлар «оловли қоп»га тушиб қолишган, натижада юзлаб киши ҳалок бўлган, яраланган ёки бедарак йўқолган.
Киевда россияликлар зарбалари туфайли электр таъминотида узилишлар давом этмоқда — маҳаллий мэрия маълумотига кўра, юз минглаб уйлар токсиз қолган. Шаҳар мэри Виталий Кличко РФ армияси Украина пойтахтига навбатдаги ҳужумларни амалга оширган тақдирда электр энергияси, ичимлик суви ва иссиқлик бир вақтнинг ўзида ўчиши мумкинлигини айтди. Украина президенти офиси раҳбарияти вазият назорат остида эканини айтмоқда, аммо ток бутунлай ўчадиган тақдирда шаҳар ҳокимияти уч миллион кишини мамлакат ғарбига эвакуация қилиши мумкин.
Херсон ва тахминан яна 10 та аҳоли яшаш манзиллари бутунлай электр таъминотидан узилиб қолди. Областнинг сайланган кенгаши хабарига кўра, бу россиялик ҳарбийлар электр узатиш линиясини ўққа тутиши оқибатида рўй берган. Россия томонидан тайинланган маъмурият эса бунга гўёки Украина қуролли кучлари «теракт» уюштирганини сабаб қилиб келтирган.
Россиялик ҳарбийлар Суми областини ўққа тутди (снарядлар биноларга ва турар жой ҳовлиларига ҳам келиб тушган) — темирйўл инфратузилмаси шикастланган, поездлар ҳаракати жадвалига вақтинчалик ўзгартиришлар киритилган.
Украинадаги урушда протоиерей Михаил Васильев ҳалок бўлди, у Россия стратегик ракета қўшинлари собори бош руҳонийси эди.
Қуйида 6 ноябр куни Украинанинг турли ҳудудларида олинган суратлар.
Украинларнинг Луҳанск областидаги кўчма ҳоспитали
Украин ҳарбийси рация орқали Украинанинг Лиман райони Терно посёлкаси атрофидаги эҳтимолий йўқотишлар ҳақида хабар бермоқда. Украина қўшини қарши ҳужум амалиётларини давом эттирмоқда, аммо Луҳанск областининг Сватово ва Креминна районларида қаттиқ қаршиликка учрамоқда. Сватово — Креминна трассаси бўйлаб ушбу ҳудуддаги Россия гуруҳи таъминоти амалга оширилади.
Ashley Chan / SOPA Images / ZUMA Press Wire / Scanpix / LETAУкраиналик ҳарбий Донецк области Терно қишлоғидаги тиббиёт пунктида егулик тайёрламоқда. Ушбу аҳоли яшаш манзили атрофида доимий равишда жанглар кетмоқда — украинлар Донецк области маъмурий чегараларига чиқишга интилаётган россияликлар ҳужумларини қайтармоқда.
Ashley Chan / SOPA Images / ZUMA Press Wire / Scanpix / LETAУкраиналик фельдшер Терно қишлоғидаги тиббиёт пунктида ярадор аскарларга ёрдам кўрсатмоқда, улар Россия томонидан ўққа тутилган позицияларидан эвакуация қилинган.
Ashley Chan / SOPA Images / ZUMA Press Wire / Scanpix / LETAУкраиналик шифокор россияликлар зарбасидан ярадор бўлган аскарга ёрдам кўрсатмоқда.
Ashley Chan / SOPA Images / ZUMA Press Wire / Scanpix / LETAЧехиялик фельдшер украинларнинг Терно қишлоғидаги тиббиёт пунктида қурол билан навбатчилик қилмоқда. Бошқа мамлакатлардан келган шифокорлар Украина ҳудудида мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлигининг расмий таклифи бўйича ишламоқда. Хорижлик шифокорлар Киевга жуда зарур, чунки мамлакат тиббиёт тизими — ичкари ҳудудларда ҳам, фронтда ҳам — барча вазифаларга улгурмаяпти.
Ashley Chan / SOPA Images / ZUMA Press Wire / Scanpix / LETA
Фронт чизиғидаги Северскда кундалик ҳаёт
Россиянинг Северск шаҳри бўйлаб навбатдаги ракета зарбасидан ҳосил бўлган ўрага ёғингарчилик чоғида сув тўлган — бу Донецк области ҳудудида Украина назоратидаги Словянск ва Россия босиб олган Северодонецк ўртасидаги шаҳар ҳисобланади.
Oleksandr Ratushniak / Reuters / Scanpix / LETAСеверскда украин танклари учун мўлжалланган снарядлар олдидаги ит
Oleksandr Ratushniak / Reuters / Scanpix / LETAСеверскда яшовчи 82 ёшли Лидия Гончарова россияликлар зарбасидан яксон бўлган уй олдидан ўтмоқда. Шаҳарда бир неча ойдан буён газ, электр ва сув йўқ.
Oleksandr Ratushniak / Reuters / Scanpix / LETAСеверскда яшовчи киши россияликлар зарбаларидан вайрон бўлган уй ертўласида мушуги билан
Oleksandr Ratushniak / Reuters / Scanpix / LETAРоссияликлар Донецк областида берган зарбалардан ҳалок бўлган северскликларнинг қабрлари
Oleksandr Ratushniak / Reuters / Scanpix / LETAСеверскда зарбалар чоғида вайрон бўлган уйлар атрофидаги тобутлар
Oleksandr Ratushniak / Reuters / Scanpix / LETA