Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Докторантурага танловларда тил сертификати олиш талаби босқичма-босқич жорий қилинади
Миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификат олиш тартиби Президент Администрациясининг жорий йил 4 ноябрдаги (№02-ПА 1/1-1672) топшириғига мувофиқ, олий таълимдан кейинги таълим ихтисосликлари учун танловларда иштирок этувчи талабгорларга биринчи ўқув йили давомида жорий этилади.
Бунда, олий таълимдан кейинги таълим институтига қабул қилинган изланувчиларнинг якка тартибдаги режасига белгиланган даражадаги тил сертификатини олиш талаби қўйилади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 19 майдаги қарорига мувофиқ 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб олий таълимдан кейинги таълим ихтисосликларига танловларда миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификатга эга шахслар иштирок этиш тартибини жорий этиш белгиланган.
Шундай қилиб, миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификатга эга талабгорлар докторантурага кириш танловида иштирок этишлари мумкин. Мазкур сертификатларга эга бўлмаган талабгорлар хорижий тил бўйича имтиҳонлардан ўтишлари талаб этилади.
Мос даражадаги халқаро сертификатга эга талабгорлар хорижий тил бўйича имтиҳондан муваффақиятли ўтган ҳисобланади.
Ўқишга қабул қилинган изланувчиларнинг якка тартибдаги режасига биринчи ўқув йили (курс) давомида белгиланган даражадаги миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификат олиш вазифаси белгиланади.
Инновацион ривожланиш вазирлиги олий таълимдан кейинги таълимни амалга оширувчи илмий ташкилотлар ва таълим муассасаларига эга вазирлик, идора ва ташкилотлар билан биргаликда биринчи ўқув йили якунида изланувчиларнинг хорижий тил бўйича миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификат олганлиги бўйича ўрганиш (мониторинг) натижаларига асосан уларни кейинги босқичга ўтказиш тартибини ишлаб чиқади.
Докторантурага танловларда миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификат олиш талаби босқичма-босқич жорий қилинади.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбек имо-ишора тили ва Брайль алифбосини ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарорига кўра, давлат олий таълим муассасаларининг магистратура мутахассисликларига ҳамда олий таълимдан кейинги таълим ихтисосликларига ўқишга қабул қилишда кўриш, эшитиш ва нутқида нуқсони бўлган шахслар томонидан хорижий тилни билиш бўйича миллий ёки унга тенглаштирилган халқаро сертификатни тақдим этиш талаб этилмайди.
Мавзуга оид
12:03 / 27.02.2025
Қоғозда ғарб стандартлари, амалда эса “советча” тизим: ўзбек докторантураси ислоҳотга муҳтожми?
15:18 / 13.11.2024
Ўзбекистон инглиз тили саводхонлиги рейтингида 98-ўринга тушди
12:06 / 20.02.2024
“Хорижда грант асосида ўқиш имкониятлари кўпчилик ўйлаганидан кўпроқ” — Ню-Йоркдаги ўзбек докторант
13:49 / 25.12.2023