Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Корея Ўзбекистонда юқори унумли ишлаб чиқариш технологияларини жорий этади
Сирдарё вилояти ҳокими Ғофур Мирзаев раҳбарлигидаги делегация 2-4 ноябрь кунлари Кореянинг Инчхон, Тэжон ва Хвасон шаҳарларида давлат идоралари, ишбилармон доиралар вакиллари, салоҳиятли инвесторлар билан иқтисодиёт, ёнғин хавфсизлиги, қишлоқ хўжалиги йўналишларидаги масалалар кенг доираси бўйича музокаралар ўтказди, дея хабар бермоқда “Дунё”.
Амалий сафар сўнгги кунида вилоят делегацияси Хвасон шаҳрида бўлди. Марказий ва маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган Хвасон кичик ишлаб чиқарувчилар мажмуаси маркази фаолиятига доир тақдимот ва бу ерда яратилган шарт-шароитлар билан танишилди. Марказ асосий вазифаси янги корхоналар ташкил этиш ва уларни ривожланишига кўмак беришдан иборат.
Хвасон шаҳри Савдо-саноат палатасида бўлиб ўтган мулоқот чоғида палата раиси Пак Сонг Квон жорий йил 6 июль куни Гулистон шаҳрида бўлиб ўтган Жанубий Корея-Ўзбекистон бизнес форуми ўтказиш ташкилий жиҳатларига юқори баҳо берди. Сирдарё вилояти кун сайин ҳар томонлама изчил ривожланаётганини алоҳида эътироф қилди. Ғофур Мирзаев вилоят иқтисодий ривожланиш ҳолати, ундаги мавжуд имкониятлар, улардан фойдаланиш даражаси, ўзгаришлар ҳамда истиқболдаги режалар ҳақида тўхталди.
Учрашув якунида Сирдарёда юқори унумли ишлаб чиқариш технологияларни жорий этиш, ҳудудда талаб юқори бўлган электр ускуналари, кир ювиш кукунлари, юмшоқ мебеллар, тиббий жиҳоз ва фармацевтика, ярим тайёр озиқ-овқат, бир марталик пластик ва полипропилен маҳсулотларини ишлаб чиқариш лойиҳаларини биргаликда амалга ошириш юзасидан ўзаро англашув меморандуми имзоланди.
Мавзуга оид
14:16 / 27.05.2025
Сирдарёда муҳандислик ва агротехнологиялар институти ташкил этилади
22:52 / 20.05.2025
Сирдарёда 14 ёшли ўсмир каналга чўкиб кетди
16:41 / 15.05.2025
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон Сирдарё учун сув тақсимоти режимларини тасдиқлади
08:31 / 09.05.2025