Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
La Repubblica: АҚШдагилар Украина Херсонни олгач музокара бошлаши керак деб ҳисобламоқда
Фото: Il Fatto Quotidiano
АҚШ ва НАТО расмийлари украин армияси россияликлар эгаллаб турган Херсон озод этилганидан кейин Украина Россия билан музокараларни кучли позицияда туриб бошлаши мумкин деб ҳисобламоқда. Бу ҳақда Италиянинг La Repubblica газетаси ёзади.
Нашр маълумотига кўра, АҚШ Евроиттифоққа шундай хабарни етказган ва украин расмийларини ҳам шунга ундамоқда. Газета Вашингтон илк бор бундай таклифни илгари сураётганини қайд этган.
La Repubblica нашрида ёзилишича, НАТОнинг Брюсселдаги қароргоҳида айланаётган сўнгги таҳлилда Россиянинг Херсондаги мағлубияти ҳарбий, сиёсий ва дипломатик нуқтайи назардан муҳимлиги — ва бу Москва билан илк ҳақиқий музокараларни бошлаш имконини бериши келтирилган.
Аввалроқ Американинг The Washington Post газетаси АҚШ президенти маъмурияти Украина раҳбариятидан Украинани қўллаб-қувватлаётган мамлакатлар аҳолисини хавотирга солмаслик учун Киев Москва билан музокараларга тайёрлигини очиқ намойиш этишни сўрагани ҳақида хабар берганди.
- Октябр ойида Украина президенти Володимир Зеленский «РФ президенти Владимир Путин билан музокаралар ўтказиш мумкин эмаслиги» ҳақидаги фармонини имзолаганди. Бу Россия Украина ҳудудлари аннексияси ҳақида эълон қилиши ортидан рўй берганди. Ундан олдинроқ Зеленский агар ҳудудлар РФ таркибига қўшиб олинса, Украина Россия билан ҳар қандай музокаралардан бош тортажагидан огоҳлантирганди.
- Россия вакиллари бир неча бор Украина билан 2022 йил баҳорида тўхтаб қолган музокараларни (Бучада тинч аҳоли қирғин қилингани фош бўлгач) тиклашга тайёрликлари ҳақида маълум қилган. «Медуза» манбаларига кўра, Россия ҳукумати 2023 йил феврал-март ойларида янги ҳужум бошлаш учун тайёргарлик кўриш мақсадида Украина билан тўлақонли тинчлик шартномаси эмас, балки вақтинча ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга эришишни кўзламоқда.
Россия ҳукумати Украина билан музокаралар ҳақида тез-тез гапира бошлади, бундан асл мақсад нима?
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
20:37 / 27.05.2025
Келлог: Россия ва Украинанинг урушдаги йўқотишлари 1 миллион кишидан ошди
20:17 / 27.05.2025