Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Давлат иштирокидаги корхоналар кузатув кенгашига оид маълумот махсус порталга жойлаштирилади
Давлат иштирокидаги корхоналар кузатув кенгашига номзодларни шакллантириш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ҳукумат қарори қабул қилинди.
Давлат иштирокидаги корхоналар кузатув кенгашига номзодларни жалб қилиш жараёнини бошқаришни таъминловчи cns.davaktiv.uz портали ишга туширилган. Кузатув кенгаши аъзолигига номзодлар тармоққа оид билим, бошқарув тажрибаси, молиявий, корпоратив бошқарув, стратегик режалаштириш ҳамда бошқа малакалар асосида танлаб олинади.
Қарор билан давлат иштирокидаги корхоналар кузатув кенгаши таркибига давлат улуши бўйича номзодларни танлаб олиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Низом номзодларга қўйилган талаблар, саралаш босқичлари ва тартиби, комиссия вазифалари, баҳолаш тартибини белгилайди.
2023 йил 1 январдан давлат иштирокидаги корхоналар томонидан бошқарув ва назорат органлари таркиби, бўш ўринларга оид маълумотлар ўзгариш бўлган вақтдан 2 иш кунида мажбурий тартибда cns.davaktiv.uz махсус порталга жойлаштирилади. Маълумотларни жойлаштирмаган корхона ижро этувчи органи ва кузатув кенгаши аъзоларини рағбатлантиришга йўл қўйилмайди.
Мавзуга оид
11:15 / 16.03.2025
Ўзбекистонда қайси давлатлар капитали иштирокидаги корхоналар сони кўплиги маълум қилинди
14:41 / 28.02.2025
Ўзбекистонда корхоналар сони кескин камаймоқда
09:04 / 26.02.2025
Салкам 350 млн сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган корхона аниқланди
15:38 / 13.02.2025