Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қрим ва Севастопол ҳудудларидаги талабалар ҳам истисно тариқасида ўқишини кўчириши мумкин
Қрим федерал университети тиббиёт академиясининг ўзбек талабалари ижтимоий тармоқлар орқали Шавкат Мирзиёевга мурожаат қилиб, ҳозирда Қрим ҳудуди уруш туфайли хавфли ҳудудлар сирасига кираётгани боис уларнинг ҳам ўқишини Ўзбекистон ОТМларига кўчиришда амалий ёрдам сўраганди.
Давлат раҳбарининг топшириғига асосан, давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш жараёнларини мувофиқлаштириш бўйича Давлат комиссиясининг тегишли баёни билан Қрим ва Севастопол ҳудудларидаги ОТМда таҳсил олаётган Ўзбекистон фуқароларининг ҳам ўқишини Ўзбекистондаги давлат ОТМга истисно тариқасида кўчиришга рухсат берилди.
Маълумот учун, бунгача Давлат комиссиясининг 7-сон баёни билан Россия Федерациясининг Украина билан чегарадош Курск, Брянск, Белгород, Воронеж, Ростов ва Краснодар ҳудудларидаги ОТМларида таҳсил олаётган Ўзбекистон фуқароларининг ўқишини Ўзбекистондаги давлат ОТМларига истисно тариқасида кўчиришга рухсат берилганди.
Мавзуга оид
21:42 / 22.12.2024
Ўзбекистонда ўқишни кўчириш бўйича аризаларни қабул қилиш бошланди
17:27 / 12.08.2024
Ўқишни кўчириш тестларида қатнашишга 44 мингга яқин талабгорга рухсат берилди
23:35 / 13.07.2024
Ўқишни кўчириш бўйича ўтиш баллари тасдиқланди
14:46 / 19.09.2023