Ўзбекистон | 15:13 / 10.11.2022
6395
1 дақиқада ўқилади

Чет давлат фуқароларига Ўзбекистондан чиқиб кетишда аввал сотиб олган товар учун ҚҚС қайтарилади

“Чет давлат фуқаролари томонидан Ўзбекистон ҳудудидан чиқиб кетишда аввал харид қилинган товарлар учун қўшилган қиймат солиғини қайтариш тизимини жорий этиш тўғрисида”ги ҳукумат қарори қабул қилинди.

Фото: Kun.uz

2023 йил 1 январдан чет давлат фуқароларига улар томонидан Ўзбекистон ҳудудидаги чакана савдо билан шуғулланувчи тадбиркорлардан айрим турдаги товарларни сотиб олишда тўланган ҚҚС суммасини қисман қайтариш - tax free тизими тажриба тариқасида жорий этилади.

Чет давлат фуқароларига қайтариладиган ҚҚС суммасини ҳисобга олиш ва уни қайтариш солиқ органлари махсус мобил иловаси орқали амалга оширилади. Чет давлат фуқароларига ҚҚС суммасини қайтариш минимал харид қиймати ҚҚС суммасини ҳисобга олган ҳолда камида 1 миллион сўмни ташкил этганда ҳамда товарлар харид қилинган кундан эътиборан 3 ой мобайнида амалга оширилади.

2022 йил 10 декабрга қадар мобил иловага чет давлат фуқаролари томонидан тўланган ҚҚС суммасини қайтариш имконини берадиган қўшимчалар киритилади. 2022 йил 15 декабргача чет давлат фуқаролари мобил иловадан рўйхатдан ўтишида Ўзбекистонга кириб келганини қайд этиш маълумотлари орқали идентификация қилиш имконияти яратилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид