Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бугун Шавкат Мирзиёев таклифига биноан 7 та давлатда бир вақтда кўчат экилади
Ўзбекистон президети Шавкат Мирзиёев мамалкатни кўкаламзорлаштириш бўйича амалда бўлган «Яшил макон» умуммиллий эколойиҳасини Туркий давлатлар ташкилоти биринчи саммитида ҳам ташаббус сифатида илгари сурган. Бу ҳақда Экология қўмитаси раиси Нарзулло Обломуродовга асосланиб Kun.uz мухбири хабар бермоқда.
Самарқанд саммити доирасида ОАВ вакиллари иштирокида брифингда иштирок этган Экология қўмитаси раиси Нарзулло Обломуродов бугун дунёда инсонлар учун керакли даражада тоза ҳавони таъминлаш учун 1,6 миллиард гектар ўрмонзорлар етишмаётгани, Ўзбекистондаги «Яшил макон» лойиҳаси бу борада тўғри ташаббус бўлганини таъкидлади.

Экоқўм раисига кўра, Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан 11 ноябр куни саммитга аъзо бўлган 5 давлат Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия, Озарбойжон, шунингдек, икки кузатувчи давлат Туркманистон ва Венгрия пойтахтларида кўчат экиш маросими ўтказилади. Саммит меҳмони бўлиб турган давлат етакчилари Самарқанддаги Регистон майдонида кўчат экишади.
Ушбу лойиҳани фаол қўллаб-қувватлаган Озарбойжонда 11 ноябр куни 111 минг 111 дона кўчат экилади. Барча 7 давлат пойтахтида кўчат экиш жараёни Регистон майдонида ташкил этилган экранда жонли узатиб турилади. Kun.uz мухбирининг хабар беришича, айни дамда Регистонда 7 давлат етакчилари экиши учун манзарали дарахт кўчатлари тайёрлаб қўйилган.
Мавзуга оид
18:00 / 20.03.2025
Шавкат Мирзиёев Бектемирдаги янги боғга кўчат экди
17:50 / 01.03.2025
Кўчатлар нима сабабдан қурийди, уларни қандай экиш керак ўзи? – мутахассис бунга жавоб берди
09:43 / 21.02.2025
2 туп дарахт кесган фуқаро 223 та кўчат экиб берди
23:07 / 07.08.2024