Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Брюссел «Газпром»нинг Германиядаги шуъба корхонасини миллийлаштиришни маъқуллади
Европа регулятори Gazprom Germania'га 225,6 миллион евро миқдорида дотациялар ажратди. Россия газ концернининг немис шуъбаси энди Германия давлатининг тўлиқ назоратига ўтиши мумкин.
Европа комиссияси Россиянинг «Газпром» компанияси Германиядаги шуъба корхонаси Gazprom Germania'ни миллийлаштиришни маъқуллади. Брюсселдаги регулятор шанба куни унга 225,6 миллион евро миқдорида дотациялар ажратишни тасдиқлади. Бу Германия ҳукуматига ҳозирда Security Energy for Europe (Sefe) деб аталадиган ва Федерал тармоқлар агентлигининг ишончли бошқарувида бўлган ушбу компанияни тўлиқ назорат қилиш имконини беради.
Еврокомиссияда таъкидланганидек, пул энергетика инқирози оқибатларидан азият чекаётган компанияларга хусусий капитал етишмовчилигида дотациялар олиш имконини берувчи инқироз механизмининг бир қисми сифатида ажратилган. Sefe компанияси - аввалги Gazprom Germania - Россиянинг Украинага бостириб кирганидан кейин катта йўқотишларга учради. Германия газ таъминоти бозорининг 14 фоизини ва Германиядаги газ омборларининг 28 фоизини ташкил этувчи ушбу фирма ўта муҳим аҳамиятга эга тизим ҳисобланади.
Россиянинг Украинага ҳужумидан сўнг, Россия давлат монополия концерни "Газпром" Gazprom Germania немис компаниясига эгалик қилмаслигини эълон қилди. У активни санкциялардан чиқариш учун унчалик таниқли бўлмаган компанияга топширган. Германия ҳукумати, ўз навбатида, апрель ойи бошида мамлакатнинг газ таъминотини таъминлаш мақсадида Федерал тармоқ агентлигини (BNetzA) компания ишончли вакили этиб тайинлади. Ушбу қадамга жавобан Кремль «Газпром»нинг собиқ шуъбасига қарши санкциялар киритди ва у билан битим тузишни тақиқлади. Июль ойи ўрталарида федерал ҳукумат Sefe компаниясига банкрот бўлишининг олдини олиш учун кўп миллиард евролик ёрдам ажратди.
Мавзуга оид
13:59 / 28.05.2025
Германия расмийлари Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларини танқид қилди
11:22 / 28.05.2025
Германиядаги қочқинлар сони 3,5 миллион кишига етди
12:20 / 27.05.2025
Германия канцлери Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларини танқид қилди
23:34 / 26.05.2025