Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркий ташкилот ташқи ишлар вазирлари навбатдаги йиғилиши Қозоғистонда ўтказилади
Самарқанд шаҳрида Туркий давлатлар ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди.
Тадбирда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Озарбойжон, Туркия, Венгрия ва Туркманистон ташқи ишлар вазирлари, ТДТ бош котиби ҳамда ТДТ тузилмалари – ТУРКСОЙ, ТуркПА, Халқаро туркий академия, Халқаро туркий маданият ва мероси фонди раҳбарлари иштирок этдилар.
Учрашувда ташқи ишлар вазирлари жаҳонда рўй бераётган воқеалар жадаллиги ва халқаро муносабатлардаги ўзгаришлар ТДТни замонавий воқеликка доимий мослаштириш заруриятини тақозо этишини таъкидлади. Иштирокчилар бугунги кун тобора кучайиб бораётган таҳдидларини бартараф этиш бўйича саъй-ҳаракатларни бирлаштириш мақсадида стратегик масалалар бўйича тизимли мулоқотни йўлга қўйиш зарурлигига эътибор қаратди.
Вазирлар ўз нутқида очиқлик, тенглик ва ўзаро ҳурмат тамойилларига, ТДТ доирасидаги кўп қиррали муносабатларни кенгайтириш мутлақ тарафдори эканини таъкидлади. Улар ТДТ маконида хавфсизлик ва барқарорликни сақлаш ва мустаҳкамлаш энг муҳим омилларидан бири Афғонистондаги вазиятни тез фурсатларда тартибга солиш ҳақидаги позицияни яна бир бор тасдиқлади.
Тадбир якунида ТДТга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари навбатдаги йиғилишини 2023 йилда Қозоғистонда ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Мавзуга оид
21:25 / 25.05.2025
Қозоғистонда Каспий денгизи соҳилидан 100 дан ортиқ ўлик тюлен топилди
21:27 / 23.05.2025
Ўзбекистон ва Қозоғистон 4 та чегара постида юк автомобиллари ҳаракатини йўлга қўймоқчи
20:41 / 23.05.2025
ФХХ Қозоғистон фуқароларининг Россияга киришини тақиқлай бошлади
08:50 / 22.05.2025