Ўзбекистон | 22:19 / 12.11.2022
19146
1 дақиқада ўқилади

Хива шаҳри ҳокими жаримага тортилди

Хоразм вилояти, Хива шаҳрининг ҳокими Давлетов Темур Исмоилович интизомий жазога тортилди. 

Фото: Хоразм вилояти ҳокимлиги

Вилоят ҳокими Фарҳод Эрманов фармойишига кўра, у Меҳнат кодексининг 181-моддаси 2-бандига асосан, ўртача ойлик иш ҳақининг 20 фоизи миқдорида жаримага тортилди.  

Жазо сабаби сифатида «Иш фаолияти давомида ўз вазифасига масъулиятсизлиги ва ўзига юклатилган вазифаларни бажаришдаги камчиликлари» кўрсатилган. 

Давлетов Темур Исмоилович 2020 йил декабр ойидан буён Хива шаҳри ҳокими сифатида ишлаб келмоқда. 

Мавзуга оид