Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШдаги сайловлар: демократлар Невададаги ғалаба туфайли Сенат назоратини қўлга киритди
Демократик партия Сенат устидан назоратни сақлаб қолди: матбуот Невададаги оралиқ сайловларда демократ номзод Кэтрин Кортес Масто ғалаба қозониши кафолатланганини ёзмоқда. Вакиллар палатаси учун эса кураш давом этмоқда, аммо АҚШ президенти, демократлар вакили Жо Байден сайловлар натижаларидан қониқиш ҳосил қилганини айтган.
CBS телекомпанияси прогнозига кўра, Масто Сенат учун республикачилар номзоди Адам Лаксальтни ортда қолдиради.
Шу тариқа, айни вақтда Демократик партия Сенатда 50 ўринни нақд қилади, Республикачиларда - 49 ўрин кафолатланган.
Овоз бериш натижалари ҳамон номаълум бўлиб қолаётган ягона штат Жоржия. У ерда 6 декабр куни Сенат учун сайловларнинг иккинчи тури бўлиб ўтади.
Аммо, Жоржияда республикачилар номзоди устун келган тақдирда ҳам - Сенатда ўринлар натижалари тенг келган ҳолда АҚШ вице-президенти - демократ Камала Ҳарриснинг овози ҳал қилувчи бўлади.
Шу тариқа, судьялар ва бошқа муҳим лавозимларга тайинлашда тўсиқлар бартараф этилди.
Мавзуга оид
09:22 / 27.03.2025
МРБ директори: «Украина қуролсиз бўлса ҳам жанг қилади»
18:24 / 17.03.2025
АҚШ Демократик партияси рейтинги ёрқин лидер йўқлиги сабабли энг паст даражага тушди
01:46 / 13.02.2025
Грецияда янги президент сайланди
13:08 / 10.02.2025