Спорт | 21:52 / 13.11.2022
26408
2 дақиқада ўқилади

Аввалгиларига ўхшамаган Суперлига. Якун ва келаси мавсум ҳақида #Boricha

Интригаларга бойлиги, деярли ҳар турда пешқадамлар ўзгаргани билан ёдда қолган футбол бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди.

Чемпионликка 6 жамоа даъвогарлик қилаётганди. Аммо 20-турларга келганда ОКМК, «Қизилқум» ва «Сўғдиёна» «ўйиндан» чиқишди. «Пахтакор», «Навбаҳор» ва «Насаф» ўртасидаги кураш эса сўнгги тургача давом этди. Якунда рақибларидан тажрибали бўлган Тошкент жамоаси 15-бор чемпионликни қўлга киритди ва логотипидаги юлдузлар сонини 3тага етказди. «Динамо» ва «Қўқон-1912» Про лигага тушиб кетди, «Локомотив» эса юқори дивизионда қолиш учун ўтиш баҳсида ўйнайди.

  • Хўш, бир тур аввал 1-ўринда турган «Насаф»га пешқадамликни сақлаб қолиш учун нима етишмади?
  • «Пахтакор» ниманинг ҳисобига чемпион бўлди?
  • Бабаян бошқарувидаги «Навбаҳор» ОЧЛда қандай қатнашади? 
  • «Локомотив»нинг мақсади борми?
  • Суперлигада интрига кучайди, аммо савия-чи? 
  • Миллий жамоага нега «Насаф»дан кўпроқ ўйинчилар чақирилган? Катанец нимани кўзлаяпти?

Подкастимизда шу каби саволларга жавоб беришга ҳаракат қилдик. Дастур меҳмонлари — шарҳловчи Хайрулла Ҳамидов ва журналист Жамолиддин Бобожонов.

Мавзуга оид