Биз сайт ишлашини яхшилаш ва сизга қулайлик яратиш учун cookies-файллардан фойдаланамиз. Давом этиш орқали сиз cookies-дан фойдаланишга розилик билдирасиз Махфийлик сиёсати Kun.uz
Миколайивда онаси билан кўришган аскар, Херсонда талончилар ови. Уруш суратлари
Америкадаги Урушларни тадқиқ этиш институти хабарига кўра, Херсоннинг бой берилиши Россияда уруш тарафдори бўлган ва Владимир Путинни қўллаб-қувватловчи амалдорлар ўртасида бўлинишни кучайтирган. Шунингдек, ҳарбий экспертлар РФ қуролли кучлари раҳбарияти турлича бўлинмалардан ягона армия туза олмаганини айтишмоқда. Вагнерчиларга алоқадорлиги айтиладиган Gray Zone телеграм-канали хусусий ҳарбий компаниянинг собиқ жангчиси қатл этилгани акс этган видеони эълон қилди, у ёзда Евгений Пригожин томонидан қамоқхонада ёлланганлардан бири бўлган. Пригожиннинг ўзи роликни «ажойиб режиссёрлик иши» деб атади. Gulagu.net лойиҳасининг Киевдаги манбаси эса ушбу жангчи ҳарбий асирлар алмашинуви доирасида қайтарилганини маълум қилган. «Укрзалiзныце» (Украина темирйўллари) озод этилган Херсон билан тез орада темирйўл қатнови тикланишини хабар қилди. Аммо расмийлар Херсон областининг озод этилган қисми аҳолисини россияликлар зарбалари берилиши хавфи юқори экани туфайли бошқа ҳудудларга эвакуация бўлишга чақирди.
Қуйида 13 ноябр куни Украинанинг турли ҳудудларида олинган суратлар.
Херсон ва шаҳар атрофидаги озод этилган бошқа қишлоқлардаги ҳаёт
Миколайив областидаги Вавилово қишлоғи озод этилгач, украиналик ҳарбий онасини қучмоқда. Вавилово Миколайив ва Херсон ўртасида жойлашган, украин қўшини Херсонга 11 ноябр куни кириб келди. Шу куни Миколайив области ҳарбий маъмурияти раҳбари Виталий Ким област қарийб тўлиқ озод этилгани, фақатгина Кинбурнск яримороли россияликлар назоратида қолаётганини маълум қилди.
Bernat Armangue / AP / Scanpix / LETAХерсонлик киши шаҳар украин ҳарбийлари томонидан озод этилгач, қолдириб кетилган автомобил кузовидаги Z белгисини бўяб ташламоқда. Херсон Украинада Россия кенг кўламли босқин давомида эгаллашга муваффақ бўлган ягона област маркази бўлганди. Шаҳар саккиз ойдан ортиқ вақт давомида истило остида яшади. Фото: AFP / Scanpix / LETAХерсондан 26 километр масофадаги Новокиевка қишлоғи аҳолиси гуманитар ёрдам олмоқда. Херсон каби, Новокиевка ҳам 11 ноябр куни Украина армияси назоратига ўтди. Фото: Bernat Armangue / AP / Scanpix / LETAХерсонлик киши шаҳар озод этилишини нишонлаш чоғида украиналик ҳарбийни қучмоқда. Фото: Efrem Lukatsky / AP / Scanpix / LETAХерсонликлар украин ҳарбийларини олқишламоқда
AFP / Scanpix / LETAХерсон аҳолиси Starlink терминаллари атрофида туриб мобил алоқага уланмоқда. Шаҳар озод этилгач, мобил алоқа қисман тикланган, аҳоли «Киевстар» операторининг алоқа ва интернетидан фойдаланиши мумкин.
Valentyn Ogirenko / Reuters / Scanpix / LETAУкраин ҳарбийлари ва Херсон аҳолиси дарахтга боғлаб қўйилган ўғриларни томоша қилмоқда. Шаҳар озод этилганидан кейин талончилар шаҳарликларнинг квартираларини тунаб кетишганига оид далиллар пайдо бўлди.
Libkos / AP / Scanpix / LETAХерсон кўчаларидан бирида истило остидаги маъмурият томонидан ўрнатилган Россия қўллаб-қувватлаш ҳақидаги баннернинг қолдиқлари. Шаҳар Украина қуролли кучлари назоратига ўтгач, аҳоли бу плакатларни йиғиштириб ташлашга киришди.
Metin Aktas / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida PressMetin Aktas / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida PressMetin Aktas / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida PressLibkos / AP / Scanpix / LETAВайрон бўлган Антонов кўпригининг кўриниши. Катта эҳтимол билан, уни россиялик ҳарбийлар шаҳардан чекиниш чоғида портлатишган. Антонов кўприги портлатилгани ҳақида кремлпараст нашрлар ва «ҳарбий мухбирлар» ёзишган, аммо Россия ҳукумати Херсондан чиқиб кетишда кўприк портлатилганини тасдиқламаган.
Libkos / AP / Scanpix / LETA
Киев ва Киев областида Бэнкси ишлари қидирилмоқда
12 ноябр куни Киев атрофида вайрон бўлган Бородянка шаҳарчасида Бэнкси ишларини эслатувчи услубдаги учта граффити пайдо бўлди. Кўп ўтмай таниқли аноним рассом бу ишлардан бири ўзига тегишли эканини тасдиқлади. Шундан кейин Киев ва унинг атрофидаги шаҳарларда Бэнкси стрит-арт намуналарини ёдга солувчи бир қанча граффитилар пайдо бўлган. Уларнинг муаллифлиги тасдиқланмаган, аммо улар аллақачон мухлислар ташриф буюрувчи жойларга айланган. Бундай граффитилардан биринчиси ўн кун муқаддам Киевда — Майданда пайдо бўлганди. Энди уни ҳам Бэнкси чизганини айтишмоқда.
Бородянкада Бэнкси томонидан чизилган граффити
Gleb Garanich / Reuters / Scanpix / LETAИрпиндаги граффити. Бу ижод намунаси муаллифи ким экани тасдиқланмаган
Gleb Garanich / Reuters / Scanpix / LETAБородянкадаги яна бир граффити. Бэнкси бу иш муаллифлигини расман тасдиқламаган
Gleb Garanich / Reuters / Scanpix / LETAКиев областининг Горенка қишлоғида вайрон бўлган турар жой биносидаги граффити. Иш муаллифи номаълум
Gleb Garanich / Reuters / Scanpix / LETAКиев марказида Бэнкси услубидаги граффити
Roman Pilipey / EPA / Scanpix / LETAГостомелда, Антонов аэропорти яқинидаги вайрон бўлган бинода Бэнкси услубидаги граффити
Ed Ram / Getty Images