Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Президент ТУРКСОЙ тузилмаси шартномасини ратификация қилиш ҳақидаги қонунни имзолади
"ТУРКСОЙ тузилмаси ва фаолият кўрсатиш принциплари тўғрисидаги шартномани (Олмаота, 1993 йил 12 июль) ратификация қилиш ҳақида"ги қонун президент томонидан имзоланди.
Қонунга кўра, ТУРКСОЙ тузилмаси ва фаолият кўрсатиш принциплари тўғрисидаги шартнома (Олмаота, 1993 йил 12 июль) ратификация қилинди.
Маълумот учун, ТУРКСОЙ халқаро ташкилоти 1993 йилда Озарбойжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Туркманистон ва Туркия Республикаси ўртасидаги келишув натижасида ташкил этилган.
Тузилманинг асосий вазифаси туркий халқларнинг маънавий яқинлашуви ва қардошлик бирлигини мустаҳкамлаш, туркий маданиятни дунёга танитиш ва унинг анъаналарини келажак авлодларга етказиш ҳисобланади.
Мавзуга оид
16:40 / 27.01.2025
Ўзбекистон Тожикистон билан иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартномани ратификация қилди
09:01 / 21.06.2024
Ўзбекистон ишлаётган эркаклар ва аёллар учун тенг имкониятлар тўғрисидаги конвенцияни ратификация қилди
21:01 / 13.03.2024
Иш ҳақини ҳимоя қилиш тўғрисидаги Конвенция ратификация қилинди
10:10 / 01.12.2023