Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
11 ёшли бола ақл бобида Ҳокинг ва Эйнштейнни ортда қолдирди
Англиялик 11 ёшли Юсуф Шоҳ IQ-тестида ўтмишнинг машҳур олимлари Стивен Ҳокинг ва Алберт Эйнштейнни ортда қолдирди.
Буюк Британиянинг Лидс шаҳрида яшовчи ўсмир 18 ёшгача бўлган эркакларга мўлжалланган IQ-тестида энг юқори балл тўплади ва интеллект бўйича Стивен Ҳокинг билан Алберт Эйнштейнни ортда қолдирди.
11 ёшли Юсуф Шоҳнинг дўстлари доимо унинг жуда ақлли эканини айтишган. Бир куни ўсмир бу ҳақиқат ёки йўқлигини текширишга қарор қилган. Юсуф ўз интеллектуал қобилиятини баҳолаш учун IQ-тестини топширди ва 162 балл тўплади. Унинг натижаси назариётчи физик олимлар Стивен Ҳокинг ва Алберт Эйнштейн кўрсаткичидан 2 балл юқори бўлди. Бундай кўрсаткичга дунёнинг 1 фоиз аҳолиси эришган холос.
Ўсмир ўзининг ютуғини ота-онаси ва акалари билан ресторанда нишонлади. Юсуфнинг онаси ўғлининг ютуқларидан жуда фахрланишини айтди, лекин отаси барибир ундан ақллироқ экани ҳақида ҳазил қилди.
«Биз хурсандмиз, лекин содир бўлган воқеага хотиржам муносабатда бўлдик. Мен ўғлимга: «Агар сенда истеъдод бўлса, бу етарли эмас. Энг меҳнаткаш бўлиш ҳам керак», деб доим айтаман», деди у.
Келажакда Юсуф Шоҳ Оксфорд ёки Кембрижда математика бўйича ўқишни орзу қилади. Бунинг учун у мунтазам равишда мияни машқ қилдиради: мисол ишлайди, Судокуни ечади ва Рубик кубигини йиғади.
Мавзуга оид
23:08 / 27.05.2025
Океандаги олди-берди: Британия Чагос оролини нега топширди?
11:50 / 26.05.2025
Британия бозорларига Ўзбекистонда етиштирилган гилос етказиб берилди
18:08 / 22.05.2025
Британия Россия махсус хизматларини 10 мингга яқин камерани бузиб кирганликда айблади
09:04 / 21.05.2025