Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британиядаги ватандошлар ташаббуси билан ўтказилган лойиҳа доирасида Бухорода бир неча минг туп дарахт экилди
Жорий йил 12-13 ноябрь кунлари Ўзбекистоннинг Лондондаги элчихонаси кўмагида Буюк Британияда истиқомат қилаётган бир гуруҳ ватандошлар ва фаоллар томонидан илгари сурилган “Бухоро - яшил макон" хайрия лойиҳаси сўнгги босқичи доирасида Бухорода дарахт кўчатлари ўтқазилди, деб хабар бермоқда “Дунё”.
Умумий ҳисобда Бухорони кўкаламзорлаштириш ва шаҳар ҳавоси сифатини яхшилаш ҳамда сув тошқинлари олдини олиш кампанияси доирасида 6,5 минг туп дарахт ва бута кўчатлари экилди. Ўзбекистон ландшафт санъати ассоциацияси ва бир қатор кўнгиллилар лойиҳа асосий ташаббускори, Бухоро шаҳри ҳокимлиги эса қабул қилувчи томон сифатида қатнашди.
Лойиҳа умумий қиймати 100 минг еврони ташкил этади. Бу Британиядаги ўзбек диаспораси ва тадбиркорлар орасида ўтказилган кенг тарғибот ва ташвиқот ишлари натижаси ҳамда ЕТТБ махсус жамғармаси томонидан яшил ривожланиш соҳасидаги лойиҳаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган маблағларни жалб қилиш орқали тўпланган.
Лойиҳа ташаббускори ва менежери, ҳозирги пайтда ЕТТБ Озарбойжондаги ваколатхонаси раҳбари сифатида фаолият юритаётган Камола Маҳмудова ва унинг лойиҳа ҳамкори - Кембриж университети доктори Тимур Юнусовнинг фикр билдиришича, лойиҳа илғор илмий тадқиқотлар, Бухоро иқлим шароитлари инобатга олинган ҳолда амалга оширилган.
Келгусида ЕТТБ кўмагида ушбу дастурни Ўзбекистон бошқа шаҳарларида ҳам амалга ошириш режалаштирилган.
Мавзуга оид
16:16 / 16.05.2025
Танзила Норбоева Бухорода жиноятчиликка қарши курашиш масалаларини муҳокама қилди
14:39 / 16.05.2025
Бухорода йўлдан ўтаётган аёл экскаватор босиб кетиши оқибатида ҳалок бўлди
19:05 / 12.05.2025
Бухоро шаҳрида 3 та машина ёниб кетди
14:03 / 11.05.2025