Ўзбекистон | 12:16 / 15.11.2022
7787
5 дақиқада ўқилади

Chery жаҳон бўйлаб фойдаланувчиларни футбол бўйича Жаҳон Чемпионати завқини улашишга таклиф қилиб, тўртта ажойиб тадбирни бошлади

Тўрт йиллик Жаҳон Чемпионати Қатарда бўлиб ўтади. Бу нафақат Осиё мамлакатларининг Корея ва Япониядаги 2002 йилги FIFA Жаҳон Чемпионатидан сўнг иккинчи маротаба ўтказишлари, балки Яқин Шарқ мамлакатлари учун биринчи маротаба ўтказилмоқда. Тарихда қоладиган бу каби халқаро тадбирга тайёрланиш учун Chery Жаҳон Чемпионатининг спорт карнавали арафасидаги ташвишларни ўз зиммасига олди. Унда дабдабали қутловчи нурли шоуда Яқин Шарқнинг кўплаб мамлакатларининг диққатга сазовор жойларини такрорловчи Қатарнинг энг баланд иморати бўлган Доҳа Машъали ёқилади.

Жаҳон Чемпионатини истифода қилган ҳолда Chery Яқин Шарқ бозорини ғоят ривожлантирмоқда

Сўнгги йилларда Қатар ва бутун Яқин Шарқ бозорида тезкор ўсишга эришган автомобил бренди сифатида Chery бозорни астойдил ривожлантиришни давом этади ва Жаҳон Чемпионати муносабати билан бренд таъсирини янада кучайтиради. 

Бундан ташқари, Chery жаҳон бўйлаб фойдаланувчиларнинг спортга бўлган иштиёқини оширади. Транспорт уловларининг соҳиблари Жаҳон Чемпионати завқини тўртта Chery мавзусида улашишлари мумкин: “биргаликда томоша қиламиз”, “биргаликда ўйнаймиз”, “биргаликда топамиз” ва “биргаликда шарҳ берамиз”.

 TikTok танловида қатнашинг ва бош соврин бўлган автомобилни бепул қўлга киритинг

TikTok челленджини бошлаб келаётган 3D эркин ижроли ўйинда интернет фойдаланувчилари Chery билан “биргаликда ўйнаш”лари мумкин. Ўйинда баллар тўплаш учун фойдаланувчилар коптокни дарвоза томон йўналтиришлари керак холос. Охирида бош соврин ғолиби аниқланади.

Мусобақада совғалар ютиб олиб, қувонч улашинг

Жаҳон Чемпионатининг “биргаликда яхшироқ” қўшиғи мавзуси сингари, Chery футбол орқали минглаб фойдаланувчиларга бахт ва завқни баҳам кўради. Шунингдек, Chery Жаҳон Чемпионати давомида гуруҳ босқичидан плей-офф босқичи ва финалгача реал вақт тартибида иштирок этиш орқали совринларни топшириш мусобақасини бошлайди. Ушбу мусобақада иштирок этиш учун фойдаланувчилар ҳар бир босқичда ғолибни топишлари кифоя. Ғолибни муваффақиятли башорат қилганлар Amazon ва Туризм фондидан ваучерларга эга бўладилар, шунингдек Chery’дан бош соврин, асосий моделлардан бўлган TIGGO 7 PRO’ни ютиб олиш имкониятига эга бўладилар.

Жаҳон Чемпионатини томоша қиладиган минглаб томошабинлар билан ‘’WCWL – With Chery With Love’’ карнавал кечаси абадийдир

Chery асосий жамоаларнинг мусобақаларида барча автомобил соҳиблари ва Жаҳон Чемпионати томошабинларини бирлаштириш учун очиқ майдонлар, барлар, кафелар ва бошқа Жаҳон Чемпионатининг тематик масканларида “WCWL карнавал кеча”ни ташкил қилади. Фаолиятлар қаторида нафақат катта экранда мусобақаларнинг жонли эфири, балки стол футболи, Жаҳон Чемпионати мавзусидаги маникюр ва шахсий компьютер учун футбол видео ўйини каби дид билан ташкил этилган бўлимлар ҳам мавжуд. Бу каби барча бемалол шарбат ичиб, тамадди қиладиган, тун бўйи бедор бўладиган бундай карнавал саҳнасида ҳар ким ўз яқинлари ва оиласи билан бирга қувонч ҳис қилади. “WCWL карнавал кечаси”да профессионал шарҳловчилар ва ажиб юлдузлар иштирок этишларини ҳам таъкидлаш жоиз.

Юлдузлар шарҳлар олиб боришади, фойдаланувчилар эса калит сўзлар ўйинида йирик совринни қўлга киритишлари мумкин

Шунингдек, жаҳон спорт юлдузлари, нафақадаги юлдузлар, ғоя муаллифлари ва бошқа нуфузли таниқли шахсларга юзлаб спорт дастурларида Жаҳон Чемпионати ҳақида шарҳлар олиб бориш учун ҳомийлик қилган ҳолда, Chery “Жаҳон юлдузлари шарҳи” тадбирини ташкил этади. Шу билан бирга, тармоқ фойдаланувчилари Facebook’даги “биргаликда шарҳлаш”да иштирок этиш учун калит сўзларни юборишлари мумкин ва жавоблари энг кўп “лайк” тўплаганлар 1000 долларгача ваучер совринини ютиб олиш имкониятига эга бўладилар.

Экспорт бўйича Хитойнинг етакчи автомобил бренди сифатида Chery ўз маҳсулотларини жаҳон бўйлаб 80 дан ортиқ мамлакат ва минтақаларга экспорт қилди, тўпланган савдо ҳажми эса 10 миллиондан ошди. 2022 йилги Қатар Жаҳон Чемпионатида Chery имкониятдан фойдаланиб, ёш фойдаланувчилар билан “биргаликда ўйнаш”га бўлган муносабатини кўрсатади ва шу билан бирга Chery’нинг халқаро миқёсидаги глобал ривожланиши ҳақидаги улкан режани тўлиқ тасвирлайди.

Реклама

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид