Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ДХХ Сирдарёдаги йўл қурилишида 1 млрд сўм бюджет маблағи ўзлаштирилганини аниқлади
Давлат хавфсизлик хизмати Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ва Ховос транспорт прокуратураси ҳамкорлигида йўл инфратузилмаси объектларида қонунбузилиш ҳолатларини аниқлаш юзасидан тезкор тадбирлар олиб борилган.
ДХХ хабарига кўра, «Сирдарё йўллардан мунтазам фойдаланиш» унитар корхонаси собиқ мансабдор шахслари томонидан 2018-2021 йилларда автомобиль йўлларини таъмирлаш учун ажратилган бюджет маблағлари, ишчи ходимлар иш ҳақлари ва рағбатлантириш пуллари - жами 1 млрд 006 млн 792 минг 703 сўм талон-торож қилингани аниқланган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодекси тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилган ҳамда унитар корхона собиқ раҳбари “Х.О.”, собиқ бош ҳисобчиси “С.Ш.”, собиқ ҳисобчиси “Х.С.”, собиқ бўлим бошлиғи “М.Ш.” ва яна 10 нафар шахсга нисбатан айблов эълон қилиниб, суд идораларига юборилган.
Жиноят ишлари бўйича Сайхунобод туман суди ҳукмига кўра, айбдорларга озодликдан маҳрум қилиш, ахлоқ тузатиш ишлари ҳамда қонунчиликда белгиланган бошқа жазо турлари тайинланди.
Талон-торож қилинган 1 млрд 006 млн 792 минг 703 сўмдан 767 млн 753 минг 402 сўми суд ва тергов даврида давлат фойдасига ундирилган, қолган 239 млн 039 минг 301 сўми Мажбурий ижро бюроларига мажбурий тартибда ундириш учун юборилган.
Мавзуга оид
14:16 / 27.05.2025
Сирдарёда муҳандислик ва агротехнологиялар институти ташкил этилади
08:13 / 27.05.2025
Ҳаж зиёратига юборишга уринган шахслар ушланди
07:40 / 21.05.2025
ДХХ Қашқадарёда 3 нафар адвокатнинг фирибгарлик ҳаракатларини фош этди
22:52 / 20.05.2025