Ўзбекистон | 07:52 / 15.11.2022
2617
3 дақиқада ўқилади

Ҳар бир вилоятда 100 тадан корхона учун йирик махсус иқтисодий зона ташкил этилади

Фото: Kun.uz

Президентнинг “Йирик махсус иқтисодий зоналарни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор лойиҳаси эълон қилинди.

Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамда Инвестициялар вазирлиги билан биргаликда 2023 йил 1 мартга қадар бизнес учун барча шароит ва инфратузилмага эга ҳар бир вилоятда 100 тадан корхоналар учун йирик махсус иқтисодий зоналарни ташкил этиш чораларини кўради.

Қуйидагилар йирик махсус иқтисодий зоналар асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари этиб белгиланади:

  • ташқи бозорларда талаб этилаётган ва импорт ўрнини босувчи, юқори қўшилган қийматга эга маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича замонавий ишлаб чиқаришларни ташкил қилиш учун тўғридан тўғри хорижий ва маҳаллий инвестицияларни жалб этиш;
  • вилоят ишлаб чиқариш ва ресурс салоҳиятларидан комплекс ҳамда самарали фойдаланишни таъминлаш;
  • маҳаллий хомашё ва материаллар негизида мустаҳкам кооперация алоқаларини ўрнатиш ҳамда махсус иқтисодий зона иштирокчилари ўртасида ва умуман республикада саноат кооперациясини ривожлантириш асосида юқори технологияли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш;
  • вилоят ишлаб чиқариш ва ресурс салоҳиятидан самарали фойдаланиш асосида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришни кенгайтириш, қайта ишлашни чуқурлаштириш ва уларнинг экспорт ҳажмини ошириш;
  • логистика хизматлари кўрсатиш замонавий инфратузилмасини шакллантириш, саноат соҳасидаги ишлаб чиқариш субъектларига улар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар экспортини ташкил этишда кўмаклашиш;
  • ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва маркировка қилиш бўйича халқаро стандартларга мувофиқ илмий-ишлаб чиқариш марказларини ташкил этиш ва улар хулосалари халқаро даражада эътироф этилишини таъминлаш чора-тадбирларини амалга ошириш;
  • махсус иқтисодий зоналар соҳа кадрларига бўлган жорий ва истиқболдаги эҳтиёжларидан келиб чиқиб, юқори малакали мутахассислар тайёрлашни ташкил этиш, улар махсус иқтисодий зоналарда жойлашган ҳудуддаги ташкилотларда ишлаб чиқариш амалиётини ўташида қатнашиш.

Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамда Инвестициялар вазирлиги билан биргаликда махсус иқтисодий зоналар ташкил этилгандан сўнг бошқариш учун малакали хорижий компанияларни жалб қилиш чораларини кўради.

Янги ташкил қилинадиган йирик махсус иқтисодий зоналарни ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш тадбирлари бўйича:

  • бош режа лойиҳаларини ишлаб чиқиш Қорақалпоғистон, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари маблағлари ҳамда ҳудудлардаги тадбиркорлик инфратузилмасини ривожлантириш жамғармалари ҳисобидан амалга оширилади;
  • бош режаларни ишлаб чиқиш бўйича лойиҳа ташкилоти белгиланган тартибда танлов асосида аниқланади;
  • объектларни молиялаштириш йирик махсус иқтисодий зоналар бош режалари ишлаб чиқилгандан сўнг белгиланган тартибда таъминотчи ташкилотлар томонидан берилган техник шартлар асосида амалга оширилади.
Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид