Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нидерландия Ўзбекистонда замонавий йўлдошли алоқа тизимларидан фойдаланишни йўлга қўяди
Ўзбекистон элчихонаси кўмагида ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазири ўринбосари Дониёр Рустамов бошчилигидаги Ўзбекистон делегациясининг Саудия Арабистонига амалий сафари ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё».
Сафар давомида Ўзбекистон делегацияси Саудия томони билан ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш бўйича ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш ва уни жадаллаштириш истиқболларини муҳокама қилгани баробарида, Халқаро электр алоқа иттифоқи томонидан ташкил этилган «Дунёни осмон билан боғлаб» деб номланган форумда иштирок этди.
Тадбир давомида Ўзбекистон томони Нидерландиянинг SES компанияси билан Ўзбекистонда замонавий йўлдошли алоқа тизимларидан фойдаланиш бўйича ҳамкорлик меморандумини имзолаш ва One Web компанияси билан Ўзбекистонда хаб станциясини қуриш масалалари бўйича музокаралар ўтказди. Саудия Арабистонининг Радио ва телевидение бўйича комиссияси раҳбари Муҳаммад бин Фаҳад Ал-Ҳарсий, Халқаро электр алоқа иттифоқи Радиоалоқа бюроси директори Марио Маневич билан икки томонлама учрашувлар бўлиб ўтди.
Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасида ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш бўйича ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтиришга қаратилган амалий ҳаракатлар режасини ишлаб чиқиш ва ҳамкорлик меморандумини имзолашга келишиб олинди.
Мавзуга оид
13:09 / 26.05.2025
Нидерландия Украинага F-16'нинг сўнгги партиясини етказиб беришни якунлаяпти
11:05 / 10.05.2025
Нидерландияда Иккинчи жаҳон уруши даврида қурбон бўлган ўзбеклар хотирасига бағишланган музей очилди
00:31 / 30.04.2025
Нидерландиядаги музейда бола 50 млн евролик картинага шикаст етказди
00:22 / 25.04.2025