Ўзбекистон | 07:15 / 15.11.2022
10455
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда Kia K5 ва Spark тўқнашуви оқибатида бир киши жароҳатланди

Шайхонтоҳур тумани Олмазор ҳамда Ислом Каримов кўчалари кесишган чорраҳада йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ маълумотига кўра, 2022 йил 14 ноябрь куни соат 21:30 ларда Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани Олмазор ҳамда Ислом Каримов кўчалари кесишган чорраҳада ЙТҲ рўй берган.

Ҳайдовчилар: 1999 йилда туғилган  С.Т. бошқарувидаги Kia K5 русумли транспорт воситаси, 2002 йилда туғилган Д.С. бошқарувидаги Spark русумли транспорт воситалари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Ҳодиса натижасида Spark русумли транспорт воситасининг йўловчиси, 1991 йилда туғилган У.Ш. тан жароҳати билан шифохонага юборилган. 

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари амалга оширилмоқда.

Мавзуга оид