Ўзбекистон | 07:37 / 15.11.2022
3070
2 дақиқада ўқилади

Хўжалик юритувчи субъектлар банк ҳисобварағидан пул маблағини ҳисобдан чиқариш тартиби ўзгаради

Хўжалик юритувчи субъектлар банк ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади.

Тегишли ҳужжат лойиҳасига кўра, йўриқнома хўжалик юритувчи субъектлар банк ҳисобварақларидан пул маблағлари уларга қўйилган талабларни қондириш учун етарли бўлмаганда, маблағларни ҳисобдан чиқариш тартибини белгилайди.

Хўжалик юритувчи субъект асосий ҳисобварағида маблағ унга қўйилган талабларни қондириш учун етарли бўлмаган ҳолда, пул-ҳисоб-китоб ҳужжатлари 2-сон картотекага кирим қилинади. 2-сон картотека хўжалик юритувчи субъект фақат асосий ҳисобварағи очилган банкда шакллантирилади.

Хўжалик юритувчи субъект асосий ҳисобварағига давлат ижрочилари томонидан солиқ қарзи бўйича электрон инкассо топшириқномалари қўйилган тақдирда, ушбу инкасса топшириқномалари тўғрисидаги электрон хабарнома банклар томонидан шу кун ўзида Давлат солиқ қўмитасига юборилади.

Солиқ органи шу кун ўзида ушбу электрон хабарнома асосида ўз инкассо топшириқномаларини ва солиқ тўловчи тўлов топшириқномаларини банклардан чақириб олади.

Ҳисобварақдан пул маблағларни мутаносиб равишда ҳисобдан чиқаришда маблағлар қолдиғи юз минг сўмдан кам бўлмаслиги лозим. Агар ҳисобварақдаги маблағлар қолдиғи 2-сон картотека қолдиғидан кўп бўлса, суммасидан қатъий назар мутаносиб ҳисобдан чиқарилиш мумкин.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид