Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Акбар Тошқулов адлия вазири лавозимига тасдиқланди
Тошкент давлат юридик университети ректори вазир бўлди.
Ўзбекистон президентининг фармони билан Акбар Жўрабоевич Тошқулов Ўзбекистон Республикаси адлия вазири лавозимига тасдиқланди.
Акбар Тошқулов 1971 йилда Жиззах вилоятида туғилган. Маълумоти олий, 1994 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган, ҳуқуқшунос, 1-даражали адлия маслаҳатчиси. «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган юрист» унвони билан тақдирланган.
У ўз меҳнат фаолиятини 1994-1995 йилларда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Халқаро-ҳуқуқий бошқармасининг катта маслаҳатчиси лавозимидан бошлаган.
Акбар Тошқулов адлия органлари тизимида турли масъул лавозимларда фаолият юритган бўлиб, 2005-2013 йилларда Сурхондарё вилоят, 2013-2017 йилларда Сирдарё вилоят адлия бошқармалари бошлиғи, 2017-2021 йиллар давомида Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
2021 йил 10 декабр куни Тошкент давлат юридик университети ректори этиб тайинланганди.
- 15 ноябр куни 2017 йилдан буён Адлия вазирлигига раҳбарлик қилиб келган Русланбек Давлетов президентнинг ижтимоий-сиёсий ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланганди.
Мавзуга оид
12:08 / 13.05.2025
Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директорига ўринбосар тайинланди
19:44 / 07.05.2025
Яна иккита университет ректори ўзгарди
17:31 / 07.05.2025
Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлигига директор тайинланди
11:53 / 06.05.2025