Ўзбекистон | 10:41 / 16.11.2022
29138
1 дақиқада ўқилади

Хоразмни 3 йил бошқарган Римажон Худойберганова вафот этди

Хоразм вилоятини 1988-1991 йилларда бошқарган Худойберганова Римажон Матназаровна 80 ёшида вафот этди.

Римажон Худойберганова

Худойберганова Римажон Матназаровна 1942 йилда Хоразм вилоятида туғилган. 1960-1966 йилларда Тошкент текстил институтида таълим олган. Мутахассислиги – тикувчи. 1966 йилда Урганч тикувчилик фабрикасига ишга кирган. 1972 йилда фабрика директори қилиб тайинланган. 1980-йиллардан бошлаб партия тизимида турли лавозимларда ишлаган. 1988 йил сентябрь ойида Хоразм вилояти партия қўмитаси биринчи котиби қилиб сайланган. Бу ҳозирги вақтдаги вилоят ҳокими лавозимига тенг.

1991 йилдан бошлаб ипакчилик ва пиллачилик соҳасидаги турли раҳбарлик лавозимларида ишлаб, 2007 йилда нафақага чиққан.

Бундан қарийб 3 йил олдин Римажон Худойберганова билан ҳаёти ва меҳнат фаолияти ҳақида суҳбатлашган эдик.

Мавзуга оид