Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бутун Украина бўйлаб ҳаво тревогаси эълон қилинди
Бутун Украина бўйлаб ҳаво тревогаси эълон қилинди. Маҳаллий матбуот Полтава, Черкасск, Харкив, Киев ва Днипропетровск вилоятларида портлашлар содир бўлганини хабар қилмоқда.
Ушбу хабарларга кўра, энергетика инфратузилмаси объектлари ракета ҳужумларига учраган. Днипро шаҳрида инфратузилма объектларига иккита зарба берилгани тасдиқланди, камида битта қурбон бор.
Одесса вилояти маъмурияти ҳам инфратузилма объектига ракета ҳужуми уюштирилгани ҳақида хабар бермоқда.
Аввалроқ, 15 ноябр куни Украина ҳудудини оммавий ўққа тутиш пайтида Россия 90 та ракетани учириш учун 700-900 миллион доллар сарфлаганди.
Украина Ҳарбий ҳаво кучлари ракеталарнинг аниқ сони ва турларига аниқлик киритмади. Бироқ, маълумки, битта Х-101 ракетасининг тахминий нархи 13 млн доллар, «Калибр» - 6,5 млн доллар, Х-555 - 4 млн доллар туради, деб ёзди Forbes. Сўнгги зарбалар Ту-95 ва Ту-160 самолётлари орқали Х-101 ва Х-555 ракеталари билан амалга оширилган.
10 октябр куни Украина ҳудудига қилинган дастлабки йирик ракета ҳужуми Россия Федерациясига 400-700 миллион долларга тушган эди. Шу вақтда Россия 84 та қанотли ракета ва 24 та дронни учирди.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
20:37 / 27.05.2025
Келлог: Россия ва Украинанинг урушдаги йўқотишлари 1 миллион кишидан ошди
20:17 / 27.05.2025