Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Легионерлар даражани белгилади, 3 ҳимоячи тактикаси яна ўзини оқлади. Ўзбекистон ишончли ғалабага эришган дербидан фоторепортаж
15 йиллик танаффусдан сўнг Ўзбекистон ва Қозоғистон миллий жамоалари ўртасида ўртоқлик баҳси бўлиб ўтди.
Узоқ кутилган дерби номига яраша дўстона руҳда ўтди. Қозоғистондан кўплаб мухлислар «Пахтакор» стадионига ташриф буюришди, аммо мезбон жамоа ишқибозлари кутилганидан жуда кам бўлди.
Сречко Катанец иккинчи бор 3-4-3 (ҳимояланишда 5-4-1) схемасини танлади. Жамоа бунгача Камерунга (2:0) қарши ўртоқлик беллашувида шу тактикада ҳаракат қилганди. Ушбу схемада ҳимоя анча ишончли кўринди, прессинг ва тезкор қарши ҳужумлар самарасини берди.
Қозоғистонга қарши ўйинда олдинги чизиқдаги легионерлар — Элдор Шомуродов («Рома») ва Ҳожимат Эркинов («Торпедо») биринчи бўлимда бошқалардан ажралиб туришди. Ҳожимат тезкор ва супер голи билан ҳисобни очган бўлса, бўлим сўнгида Шомуродов ажойиб финти билан ҳимоячиларни ортда қолдириб ҳисобни мустаҳкамлади.
Иккинчи бўлим анча сокин ўтди. Меҳмонлар рақиб жарима майдончаси ичига киришга, мезбонлар эса ўртача темпни ва назоратни сақлашга эътибор қаратишди. Натижа — 2:0.
Совуқда ўтган мўътадил дербидан олинган сара фотосуратларни томоша қилинг.




























Боймирза Халилов олган суратлар
Мавзуга оид
21:25 / 25.05.2025
Қозоғистонда Каспий денгизи соҳилидан 100 дан ортиқ ўлик тюлен топилди
21:27 / 23.05.2025
Ўзбекистон ва Қозоғистон 4 та чегара постида юк автомобиллари ҳаракатини йўлга қўймоқчи
20:41 / 23.05.2025
ФХХ Қозоғистон фуқароларининг Россияга киришини тақиқлай бошлади
19:02 / 22.05.2025