Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
MH-17 иши бўйича Ҳаага суди ҳукми: Россия алоқадорлигини билдирувчи 7 асосий исбот
Ҳаага суди Малайзия «Боинг»и 2014 йилда донецклик айирмачилар томонидан уриб туширилганини тан олди. Трибунал маълумотларига кўра, Першотравневое (Первомайское) қишлоғи томондан «Бук» зенит-ракета комплексидан ракета учиришган. Ўша пайтда (ҳозиргача ҳам) қишлоқ «ДХР» назорати остида бўлган.
Ҳукмга кўра жиноятда ФСБнинг истеъфодаги зобити, ўша пайтда «ДХР» мудофаа вазири бўлган Игор Гиркин (Стрелков) ва унинг қўл остидагилар — Сергей Дубинский ва Леонид Харченко айбдор деб топилган. 298 кишининг ўлими айнан уларнинг зиммасида.
Суднинг асосий далиллари:
РФ «ДХР»ни ўз назорати остида ушлаган. Фожиа вақтида ўзини мустақил деб эълон қилган Донецк халқ республикаси Россия Федерацияси назорати остида бўлган. Бу ҳақда айирмачиларнинг РФ президенти администрацияси билан телефон сўзлашувлари ҳам гувоҳлик бериб турибди. Игор Гиркин (Стрелков) Владислав Сурков билан алоқага чиққани маълум.
Жасадлардаги излар. Суд самолёт айнан «Бук»дан учирилган ракета билан уриб туширилганини исботланган факт ўлароқ қабул қилди. Ҳалок бўлган йўловчиларнинг жасадлари ўрганилгач шундай хулосага келинган. Улардан бирининг танасидан капалак шаклидаги металл парчаси топилган — бундай вайрон қилувчи элементлар айнан «Бук» ракеталари ичида бўлади.
Фожиа жойидан фотолар. «Боинг» айнан «Бук» воситасида уриб туширилганининг асосий далиллари орасида Интернетда эълон қилинган фотосуратлар бўлди. Уларда осмондаги ёруғлик ва инверсия излари кўриниб қолган.
Гувоҳ кўрсатмаси. Гувоҳлардан бири ҳам фожиа кунида гумбурлаш овозини эшитганини ва ортидан тутунли из қолдирган ракетани кўрганини ҳикоя қилиб берган. Кейин у осмондан самолёт қулаётганини кўрган. Шундан сўнг унинг олдидан битта ракетаси жойида бўлмаган «Бук» ЗРК ўтиб кетган. Бу гувоҳ аноним бўлиб қолди ва судда X58 тахаллуси остида ўтган.
Айирмачиларнинг иқрори. Фожиа рўй берганидан кейин дарҳол «ДХР» жангарилари LifeNews’га самолёт уриб туширганини айтиб мақтанишган. (Улар Украина ҳарбий ҳаво кучларининг Ан-26 самолётини уриб туширдик дейишган).
Самолётни адашиб уриб туширишган. Олдинги факт гарчи ракета учириши қасддан амалга оширилган бўлса-да, «ДХРчилар» самолётни ҳарбий учоқ деб ўйлашганидан далолат беради. Бироқ суд бу хато ғараз ният даражасини камайтира олмайди, деб ҳисоблаган.
Изларни яширишга уриниш. Айирмачилар фуқаролик лайнерини уриб туширишганидан сўнг «Бук» ЗРКни изларни яшириш мақсадида шошилинч тарзда Россия ҳудудига жўнатишган. Бироқ буни махфий тарзда амалга оширишнинг имкони бўлмаган — россияликлар томонидан олиб чиқилаётган «Бук» тасвири кўплаб фотосуратлардан жой олган.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
20:37 / 27.05.2025
Келлог: Россия ва Украинанинг урушдаги йўқотишлари 1 миллион кишидан ошди
20:17 / 27.05.2025