Ўзбекистон | 09:21 / 17.11.2022
6922
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон иқтисодиётига Америка капитали ва технологияларини жалб қилиш кенгайтирилади

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов Америка Қўшма Штатларининг фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Жонатан Дэвид Хенникни қабул қилди.

Фото: Dunyo

Учрашув вазирга элчи томонидан ишонч ёрлиқлари нусхаларини топшириш маросими билан бошланди. В.Норов элчини лавозимга тайинлангани билан табриклади ва касбий фаолиятида муваффақиятлар тилади.

Суҳбат давомида илгари эришилган келишувларни амалга ошириш жараёни, икки томонлама даражада ва «С5+1» шаклида бўлажак тадбирлар жадвали кўриб чиқилди.

Савдо-инвестиция алоқаларини ривожлантириш, Ўзбекистон иқтисодиётига Америка капитали ва технологияларини жалб қилиш, тўқимачилик, фармацевтика, энергетика, АКТ жабҳаларида қўшма корхоналар ташкил этиш, молиявий ҳамкорликни мустаҳкамлаш имкониятлари мавжудлиги қайд этилди.

Томонлар Афғонистондаги вазият бўйича ҳам фикр алмашдилар. Ушбу мамлакатга халқаро ёрдамни кенгайтириш зарурлигига қайд этилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид