Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда 3 та қуёш фотоэлектр станциясини қуриш учун 4 та компаниядан таклиф келиб тушди
Ўзбекистонда умумий қуввати 500 МВт бўлган 3 та қуёш фотоэлектр станциясини қуриш ва ишлатиш учун мустақил энергия ишлаб чиқарувчилар (хусусий инвесторлар)ни танлаш бўйича эълон қилинган таклифлар сўровига жавобан 4 та компания ва консорциумдан таклифлар келиб тушди.
Бухоро вилоятида 250 МВт, Наманган вилоятида 150 МВ ва Хоразм вилоятида 100 МВт қуёш фотоэлектр станцияларини қуриш ва улардан фойдаланиш бўйича таклифлар олинди. Ғолиб бўлган инвестор қуёш фотоэлектр станциясини лойиҳалаш, молиялаштириш, ишлатиш, сақлаш ва шартнома муддати охирида станцияни топшириш ёки бузиб беришни амалга оширади.
Бухоро вилоятидаги лойиҳа учун танлов иштирокчилари 63 МВтдан жами 125 МВт соат электр энергияси бера оладиган кимёвий энергия сақлаш аккумулятор тизимини қуриш бўйича ҳам ўз таклифларини тақдим этишган.
Тендер иккинчи босқичи шундай тузилганки, энг йирик лойиҳа ғолиби (Бухоро вилоятида 250 МВт) Наманган ва Хоразм вилоятларидаги қолган иккита лойиҳа бўйича тендерда қатнаша олмайди ва худди шундай, Намангандаги лойиҳа ғолиби Хоразмдаги лойиҳа тендерида иштирок этолмайди.
Тендер биринчи босқичида белгиланган компаниялар улар техник, молиявий ва тажрибаларга қараб компаниялар танланган ва шу талабларига қараб улар лойиҳаларда тендерда иштирок этишга рухсат олишган. Айрим йирик компаниялар учала лойиҳа тендерларида қатнаша олади. Ўртача деб топилган компаниялар фақат ўрта ва кичик лойиҳа тендерида иштирок эта олади, лекин Бухоро вилоятидаги йирик станция лойиҳаси учун тендерда иштирок эта олмайди. Тажрибаси, техник ва молиявий имкони камроқ компаниялар фақат Хоразмдаги лойиҳа тендерида иштирок этади.
Тендерда Abu Dhabi Future Energy Company PJSC – Masdar (БАА) – йирик иштирокчи – барча 3 та лойиҳага, Alarko Holding AS (Туркия) – ўрта иштирокчи – фақат Наманган ва Хоразм вилоятларидаги лойиҳаларга, Konsortsium: GD Power (Хитой) ва Powerchina (Хитой)– йирик иштирокчи – барча 3 та лойиҳага ва Voltalia SA (Франция) кичик иштирокчи – фақат Хоразм вилоятидаги лойиҳага таклиф берган.
Мавзуга оид
13:57 / 07.04.2025
Малайзия Ўзбекистонда йирик қуёш электр станцияларини қуришга инвестиция киритади
08:24 / 26.03.2025
Ўзбекистонда биринчи рақамли электр станцияси қурилиши якунланди
13:13 / 17.03.2025
Испания Ўзбекистонда йирик насос станцияларини қайта тикланадиган энергия манбаларига ўтказади
09:54 / 13.01.2025