Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қарши шаҳар прокуратурасининг депутатни дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилиш ҳақидаги тақдимномаси шаҳар кенгаши томонидан рад этилди
Маълум бўлишича, Қарши шаҳар прокуратураси томонидан 2022 йил 2 ноябр куни халқ депутатлари Қарши шаҳар кенгашига депутат Адҳам Пармоновни жиноий жавобгарликка тортишга, эҳтиёт чораси танлаш ва дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилишга розилик олиш тўғрисида тақдимномаси киритилган.
2022 йил 16 ноябр куни халқ депутатлари Қарши шаҳар кенгаши шаҳар прокуратурасининг тақдимномасини кўриб чиққан ва у бўйича қарор қабул қилган.
Қарорда Қарши шаҳар прокуратурасининг депутат Адҳам Пармоновни жавобгарликка тортишга, эҳтиёт чораси танлаш ва дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилишга розилик олиш ҳақидаги тақдимномаси рад этилган. Қарор e-qaror.gov.uz порталига жойланган.

«Қарши шаҳар прокуратурасига халқ депутатлари Қарши шаҳар кенгаши депутати Пармонов Адҳам Холмуродовични жиноий жавобгарликка тортишга, эҳтиёт чораси танлаш ва дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилишга розилик берилмасин», дейилади қарорнинг учинчи бандида.
Мавзуга оид
10:00 / 14.05.2025
3 млрд сўмлик энергия ресурслари талон-торож қилингани аниқланди
16:03 / 30.04.2025
Россия Бош прокуратураси ўзбекистонлик мигрантларнинг ҳуқуқларига риоя этилиши устидан назоратни кучайтириш мажбуриятини олди
19:27 / 21.04.2025
Фарғонадаги хусусий клиникага бурун операцияси учун борган департамент ходими вафот этди
11:10 / 18.03.2025