Ўзбекистон | 10:11 / 17.11.2022
4536
1 дақиқада ўқилади

Самарқандда Араб ва мусулмон мамлакатлари парламентлари аёл етакчилари биринчи форуми ўтказилади

Шарм аш-Шайх шаҳрида ўтаётган БМТ Иқлим ўзгариши бўйича доиравий конвенцияси иштирокчилари 27-конференциясида иштирок этиш учун Мисрда бўлиб турган Сенат раиси Танзила Норбоева Қоҳира шаҳрида Миср Сенати раиси Абдулваҳоб Абдуррозиқ билан учрашди.

Фото: Dunyo

Унда икки томонлама алоқаларга доир бир қатор масалалар, савдо-иқтисодий, маданий гуманитар ҳамда парламент йўналишида фаол ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Абдулваҳоб Абдуррозиқ кейинги йилларда ўзаро алоқалар янги, янада юқори босқичга кўтарилгани ва турли соҳаларда катта амалий натижаларга эришилаётганини қайд этди. 2023 йилда Самарқанд шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган Араб ва мусулмон мамлакатлари парламентлари аёл етакчилари биринчи форумини ўтказиш ташаббуси қўллаб-қувватланди.

Бундан ташқари, томонлар ўртасидаги алоқалар ҳуқуқий базасини мустаҳкамлаш, парламентлараро мулоқотни ривожлантириш муҳимлиги қайд этилди. Мулоқотда аҳоли ижтимоий эҳтиёжманд қатламлари, аёллар ва ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш масаласи икки мамлакатда ҳам давлат сиёсати даражасига кўтарилган устувор йўналишларидан бири эканини таъкидланди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид