Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Европа дипломатияси раҳбари Жозеп Боррел Самарқандга келди
Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили, Европа комиссияси вице-президенти Жозеп Боррел Самарқандга келди.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги хабарига кўра, Европа дипломатияси раҳбари «Европа Иттифоқи – Марказий Осиё» форматидаги йирик тадбирларда иштирок этади.
Самарқанд халқаро аэропортида юқори мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Владимир Норов кутиб олди.
Самарқанд шаҳрида «Европа Иттифоқи–Марказий Осиё» форматидаги ташқи ишлар вазирларининг навбатдаги учрашуви ва Ўзаро боғлиқликни мустаҳкамлаш биринчи вазирлар конференцияси ташкил этилади.
Мавзуга оид
23:09 / 23.05.2025
Самарқандда машинасида шер боласини олиб юрган шахс аниқланди
21:06 / 22.05.2025
Самарқанд шаҳрига янги прокурор тайинланди
18:43 / 16.05.2025
Самарқандда мактаб ўқувчиларининг жанжали улардан бирининг ўлими билан тугади
12:02 / 11.05.2025