Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳукумат Қашқадарёда қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланиш бўйича янги қарор қабул қилади
“Қашқадарё вилояти Муборак туманида қишлоқ хўжалиги ерларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳукумат қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, Ички ишлар вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг:
Ички ишлар вазирлигига қарашли 32 ва 33-сонли манзилли колонияларга тегишли кўп йиллардан буён фойдаланилмай келаётган 13,8 минг гектар ер майдонларини Муборак туман ҳокимлиги захирасига қайтариш;
ушбу ер майдонларини ташаббускор ўз маблағлари ҳисобидан қишлоқ хўжалигида фойдаланишга киритиш мақсадида AGRO TEX KLASTER ZAMIN МЧЖга Ер кодекси 24-моддасига асосан қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун 30 йил муддатга ижарага бериш тўғрисидаги таклифларига розилик берилади.
Қуйидагилар:
AGRO TEX KLASTER ZAMIN МЧЖга Муборак тумани ҳокимлиги захирасидан ажратиладиган 11,4 минг гектар, шу жумладан 3,4 минг гектар суғориладиган ер майдонлари контурлар кесимидаги рўйхати;
Ички ишлар вазирлигига қарашли УЯ 33-сонли манзилли колонияга қоладиган 2,2 минг гектар, шу жумладан 1,5 минг гектар суғориладиган ер майдонлари контурлар кесимидаги рўйхати;
AGRO TEX KLASTER ZAMIN МЧЖ томонидан 2022-2025 йилларда Муборак туманида 11,4 минг гектар ер майдонини фойдаланишга киритиш учун амалга ошириладиган ишлар бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланади.
AGRO TEX KLASTER ZAMIN МЧЖ ўз маблағлари ҳисобидан 2022-2025 йилларда Муборак туманида 10,7 минг гектар ер майдонларни, шу жумладан 2022-2025 йилларда 3,4 минг гектар суғориладиган ва 2026-2028 йилларда 7,3 минг гектар яйловларни фойдаланишга киритиш бўйича қуйидаги ишларни амалга оширади:
сиғими 20 млн метр кубга тенг бўлган сув омборини қуриш;
сув келтириш учун 56 км узунликда “Хитой” каналини реконструкция қилиш;
суғориладиган 3,4 минг гектар майдонга тўлиқ сув тежовчи технологияларни жорий қилиш ва шу асосда келгусида қолган яйлов ер майдонларини ўзлаштириш;
бош сув олиш иншоотини реконструкция қилиш ва гидротехник иншоотларни қуриш;
узунлиги 42,0 км бўлган коллектор-дренаж тармоқларини реконструкция қилиш бўйича жами 93,0 млрд сўмлик ирригация-мелиорация тадбирлари;
қиймати 15,0 млн АҚШ долларилик ҳар хил турдаги қишлоқ хўжалиги техникаларини харид қилиш, қиймати 2,0 млн долларлик пахта тозалаш ва 35,0 млн долларлик ип-калава ишлаб чиқариш корхоналарини барпо қилиш, жами 52,0 млн долларлик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириши.
Мавзуга оид
19:37 / 04.06.2026
Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди
19:37 / 23.04.2025
Қашқадарёда 14 ёшли ўсмир бошқарувидаги Gentra ЙТҲга учради. Қурбонлар бор
13:48 / 18.04.2025
Ҳудудларда ер сотиш билан боғлиқ ноқонуний ҳолатлар аниқланди
16:12 / 31.03.2025