Жиззахда содир бўлган ЙТҲда ҳайдовчи вафот этди
Ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб, машина дарахтга бориб урилган.

Фото: Жиззах вилояти ИИБ
Жиззах вилояти ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, Дўстлик тумани “Олтин водий” МФЙ ҳудудидан ўтган йўлда одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Ғаллаорол тумани Коризқудуқ маҳалласида яшовчи фуқаро Nexia машинаси билан Олтин водий-Дўстлик йўналишида ҳаракатланиб кетаётганда бошқарувни йўқотган ва машина йўл чеккасидаги дарахтга урилган.
Оқибатда, ҳайдовчи тан жароҳатлари олиб, воқеа жойида вафот этган.
Қайд этилишича, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Аввалроқ, Дўстлик туманида Тошкентда яшовчи фуқаро бошқарувидаги Lada Vesta ва Мирзачўл туманида яшовчи фуқаро бошқарувидаги “ВАЗ-2102” машинаси ўзаро тўқнашган ва оқибатда уч киши ҳалок бўлганди.
Мавзуга оид

13:02 / 24.04.2025
Автомобилларнинг ноқонуний ижараси билан боғлиқ ҳолат бўйича депутат сўрови юборилди

19:37 / 23.04.2025
Қашқадарёда 14 ёшли ўсмир бошқарувидаги Gentra ЙТҲга учради. Қурбонлар бор

12:03 / 19.04.2025
“120 тезликда тормоз ишламай қолди” – Наманганда икки ўқувчи ижарага олинган Spark’да ЙТҲга учради

21:44 / 17.04.2025