Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Коррупция тўғрисида тезкор хабардор қилиш имкони Корея тажрибаси асосида такомиллаштирилади
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори ўринбосари Умида Тўхташева ҳамда Кореянинг Коррупцияга қарши курашиш ва фуқаролик ҳуқуқлари бўйича комиссияси (ACRC) раҳбарияти, БМТ Тараққиёт дастури Ўзбекистондаги доимий вакили Матилда Димовска ўртасида онлайн учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё».
Унда асосий эътибор фуқаролар коррупцияга оид мурожаатлари билан ишлаш тизимини такомиллаштириш, хабар берувчиларни ҳимоя қилиш ва уларни рағбатлантириш амалиётини ривожлантириш масалаларига қаратилди.
Ўзбекистонда фуқароларни коррупция фактлари тўғрисида тезкор хабардор қилиш имкониятларини кенгайтиришни назарда тутувчи E-Anticor.uz электрон платформасини ACRC томонидан ишлаб чиқилган Clean Portal платформаси илғор ютуқлари, замонавий қулайликлари асосида модернизация қилиш ва тажриба алмашиш ҳамда ўзаро манфаатли ҳамкорликни янги босқичда давом эттириш муҳокама қилинди.
5 йил аввал ишга туширилган мазкур рақамли платформа асосий мақсади аҳолининг хабар беришда фаоллигини ошириш ҳамда давлат сиёсатини ишлаб чиқиш учун асос бўлувчи фактларни йиғиш ҳисобланади. Аҳоли дастур орқали коррупция тўғрисида кўп юборилаётган мурожаатлар тенденцияси, соҳалар ва ҳудудлар кесимида базага келиб тушган мурожаатлар сони ва ҳал этилгани юзасидан статистик маълумотларни олиш имконига эга.
Мулоқот мобайнида коррупция тўғрисидаги хабарни йўллаш ва қайта ишлаш амалдаги механизмини баҳолаш, Clean Portal ёндашувини E-Anticor.uz электрон платформасига мослаштириш юзасидан ўзаро фикр алмашилди. Агентлик ходимларига коррупция ҳолатлари ҳақида хабар бериш рақамли имкониятларини такомиллаштириш бўйича амалий тажриба ва кўникмаларга эга бўлиш имконини берувчи ўқув дастурларини ташкил этиш, Корея тажрибаси асосида Ўзбекистонда рақамли воситаларни такомиллаштириш бўйича янги лойиҳаларни ишлаб чиқишга келишиб олинди.
Мавзуга оид
09:33 / 04.04.2025
Жанубий Корея президенти лавозимидан расман четлатилди
10:29 / 24.03.2025
Жанубий Кореяда президент вазифасини бажарувчига нисбатан импичмент бекор қилинди
10:55 / 19.03.2025
Кореянинг Улсан шаҳар мэрияси орқали Ўзбекистон фуқароларига соддалаштирилган тартибда меҳнат визаларини бериш механизмлари жорий этилади
23:54 / 13.03.2025