Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мораторий таъсир қилмаяпти – Яшнободдаги қурилиш объектида яна 16 туп қимматбаҳо дарахт кесиб ташланди
Яшнобод тумани Илтифот маҳалласи ҳудудида қурилиши давом этаётган объектда 16 туп қимматбаҳо дарахт кесиб ташланган. Зарар миқдори 3,5 млрддан кўпроқни ташкил қилмоқда.
Фото: Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси матбуот хизмати Яшнобод тумани Илтифот маҳалласи ҳудудидаги қурилиш объектида дарахтлар кесилиши бўйича ўтказилган текширув натижасини эълон қилди.
Унга кўра, қурилиш объектидаги 16 туп қимматбаҳо дарахт ноқонуний равишда таг қисмидан кесиб ташлангани аниқланган.
“Ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикасининг “Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги қонунининг 37-моддаси талаблари бузилиб, ўсимлик дунёсига кўп миқдорда зарар етказилгани аниқланди.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра ўсимлик дунёсига етказилган зарар миқдори 3 млрд 514 млн 200 минг сўмни ташкил этмоқда.
Ўрганиш натижаси бўйича тўпланган материаллар тегишли тартибда расмийлаштирилиб, туман прокуратурасига тақдим этилди”, – дейилади хабарда.
Маълумотларга кўра, Илтифот маҳалласи ҳудудида “Yangi zamon bino” МЧЖ компанияси олиб бораётган бўлган.
Мавзуга оид
14:48 / 06.05.2025
Тошкентда Damas ва Cobalt ёниб кетди
15:11 / 26.03.2025
Тошкентга 6 мингга яқин чиқинди қутилари етишмайди — Экология бошқармаси
15:45 / 18.03.2025
Тошкентда номаълум шахс 12 ёшли қизга ҳамла қилди. У руҳий хаста экани маълум бўлди
10:01 / 17.03.2025