Ўзбекистон | 10:44 / 19.11.2022
7188
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон электр энергияси 25 фоизини қайта тикланадиган манбалардан ишлаб чиқаришни режалаштиряпти

Европадаги Modern Diplomacy сайтида «Хорижий инвесторлар Ўзбекистонда энергетика соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларни олқишламоқда» сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё».

Фото: Kun.uz

Унда қайд этилишича, трансмиллий энергетика компаниялари Ўзбекистон энергетика соҳасини ривожлантиришга ёндашувини юқори баҳолаган, чунки мамлакат тоза энергия манбаларига ўтишни жадаллаштириш ва хусусий сектор иштирокини оширишга интилмоқда.

«Ўзбекистонда бўлиб ўтган Иқтисодий форумда сўзга чиққан Франция йирик коммунал компанияси - EDF ҳамда электр станциялари ишлаб чиқарувчиси, инвестори ва оператори бўлган ACWA Power вакиллари Ўзбекистон ҳукумати томонидан қўйилган энергия мақсадларини, узоқ муддатли ҳамкорлик ёндашуви ва қайта тикланадиган энергия манбалари улкан салоҳиятини юқори баҳолади», деб ёзади нашр.

Мақолада таъкидланганидек, энергетика соҳаси Ўзбекистон иқтисодиёти муҳим қисми бўлиб, 2021 йилда ялпи ички маҳсулот 17 фоизини ташкил этди. «Ўзбекистон 2026 йилга бориб электр энергияси 25 фоизини қайта тикланадиган энергия манбаларидан ишлаб чиқариш ва 2050 йилга бориб атмосферага углерод чиқиндиларини нолга тенглаштириш бўйича улкан мақсадни белгилаб олган», дея таъкидлайди Modern Diplomacy.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид