Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Парижда ўтказилган ўзбек-француз бизнес форуми: қизиқиш, ўрганиш ва илк қадамлар
Ўзбекистон президенти ташрифи олдидан 18 ноябрь куни Париж шаҳрида Ўзбекистон ва Франция ишбилармонлари иштирокида бизнес форум ўтказилди. Унда ҳар икки давлатдан етакчи сиёсатчилар ва тадбиркорлар иштирок этдилар.
Тадбирда ҳар икки мамлакатнинг соҳага масъул идоралари мутасаддилари, хусусан, Франция савдо вазири Оливье Бешт ҳамда Ўзбекистон инвестиция ва ташқи савдо вазири Жамшид Ходжаев бошчилигидаги делегация, етакчи тадбиркорлар иштирок этди.
Форум доирасида «B2B» ва «G2B» форматида музокаралар ўтказилди, хизмат кўрсатиш, энергетика, транспорт, сув таъминоти, тоғ-кон саноати, фармацевтика, қишлоқ хўжалиги, туризм, таълим ва яна бошқа кўплаб соҳалардаги ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган лойиҳалар муҳокама қилинди.
Тадбирда нутқ сўзлаган Жамшид Хўжаев француз инвесторларига Ўзбекистонга сармоя киритиш фойдали эканини батафсил тушунтириб ўтди.
"Ўзбекистон тинч ва сиёсий барқарор давлат. Биз бетарафлик ва яхши қўшничилик тамойилларига амал қиламиз. Мамлакатда хўжалик юритувчи субъектларнинг ишлаб чиқариш жараёнлари узлуксизлигини таъминлаш учун барча зарур инфратузилма яратилмоқда.
Хусусан, саноат ишлаб чиқариши, қишлоқ хўжалиги, фармацевтика ва туризмга ихтисослашган 22 махсус иқтисодий зона ташкил этилди. Бу зоналар барча зарур муҳандислик коммуникациялари: йўллар, электр энергияси, табиий газ, ичимлик суви ва канализация, интернет билан таъминланган. Шунингдек, ушбу зоналарда ишлаётган тадбиркорлар 10 йилгача мол-мулк, ер, сув ва фойда солиғидан озод этилди.
Ўтган йили Ўзбекистон ва Франция ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 30 фоизга ошди. Жорий йилда ўзаро савдо кўрсаткичлари ҳам ўсишда давом этди (6 фоиз). Сўнгги йилларда Ўзбекистонда Франция капитали иштирокидаги корхоналар сони икки баробарга - 46 тага кўпайди.
Франциялик ҳамкорларимиз билан биргаликда энергетика, инфратузилма, тоғ-кон саноати, фуқаро авиацияси ва бошқа соҳаларда қиймати 5 миллиард долларлик сармоявий лойиҳалар амалга оширилмоқда. Бўлажак олий даражадаги ташриф давомида бир қатор янги шартнома ва келишувлар имзоланади.
Биз икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш ва диверсификация қилиш тарафдоримиз. Шу нуқтаи назардан, Францияга олий даражадаги ташриф катта имкониятлар очади ва биз бундан тўлиқ фойдаланишимиз керак” – деди Жамшид Хўжаев.
Тадбирда иштирок этган қатор француз ишбилармонлари Ўзбекистон улар учун инвестиция киритиш учун қизиқарли мамлакат эканлиги, бунинг учун ўрганишларни бошлашга тайёр эканликларини билдирдилар.
Мавзуга оид
10:18 / 18.04.2025
Парижда АҚШ, Европа ва Украина ўртасида музокаралар бўлиб ўтди
14:20 / 15.04.2025
Париж: Жазоир 12 нафар франциялик амалдорни чиқариб юборяпти
14:10 / 07.04.2025
Парижда Марин Ле Пенни қўллаб-қувватлаш намойиши бўлиб ўтди
10:51 / 24.03.2025