Ўзбекистон | 15:03 / 19.11.2022
5808
1 дақиқада ўқилади

Сенат Ўзбекистон билан Туркия ўртасида ҳарбий ҳадли битим ҳақидаги қонунни маъқуллади

Сенат 18 ноябрь куни бўлиб ўтган ўттиз бешинчи ялпи мажлисида «Ўзбекистон ҳукумати билан Туркия ҳукумати ўртасида ҳарбий ҳадли битимни (Тошкент, 2022 йил 29 март) ратификация қилиш ҳақида»ги қонун кўриб чиқилди.

Фото: Dunyo

Битим 2022 йил 29 март куни Туркия президентининг Ўзбекистонга ташрифи чоғида имзоланган. Битим ҳарбий тайёргарлик ва ҳарбий таълим, мудофаа саноати ҳамкорлигини ривожлантириш, логистика соҳасидаги ҳамкорлик, картография ва гидрография, миналар ва қўлбола портловчи қурилмаларга қарши курашиш бўйича тажриба алмашиш каби йўналишларда Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган.

Мазкур йўналишлардаги ҳамкорлик тадбирлари Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ва Туркия Миллий мудофаа вазирлиги йиллик режаларига киритилади.

Муҳокама чоғида битим ратификация қилиниши давлат бюджетидан қўшимча маблағ ажратишни талаб қилмаслигини, битим доирасида ташкил этиладиган барча тадбирлар эса ҳар йили Мудофаа вазирлигига ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида амалга оширилиши қайд этилди.

Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид