Херсондаги гуманитар фалокат, Донбасс шимолидаги украин жангчилари. Уруш суратлари
18 ноябр куни Украина бош вазири Денис Шмигал россияликлар зарбалари туфайли мамлакат энергия тизимининг қарийб ярми ишдан чиққанини маълум қилди. Телеграм-каналларда россиялик ҳарбий асирлар Украина ҳарбийлари томонидан отиб ташлангани айтилган видео тарқалди. Россия ҳукумати таъсиридаги ҳарбий телеграм-каналлар видеоёзув Луҳанск области Макеевка қишлоғи ҳудудида олинганини ёзишди. РФ тергов қўмитаси жиноий иш очди, Россия видеоёзувни БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармасига йўллаган. Украина томони ҳозирча ҳодиса юзасидан изоҳ бермади. Швеция полицияси «Шимолий оқим» газ қувурида диверсия амалга оширилганини тасдиқлади: воқеа жойида портловчи қурилма излари топилган.
Қуйида 18 ноябр, урушнинг 268-кунида Украинанинг турли ҳудудларида олинган суратлар.
Озод этилган Херсон манзаралари
Херсон областида россияликлар ташлаб кетган полигон
Донбасс шимолидаги украин ҳарбийлари
Мавзуга оид
20:12
«Афтидан қўрқинчли, аммо ҳеч нарсани ўзгартиролмайди» — «Орешник» қанақа ракета?
14:17
Венгрия Украина билан чегарада ҲММ тизимларини ўрнатиш ниятида
09:12
Британия Украинадаги вазият кескинлашганини маълум қилди
22:23 / 21.11.2024