Ўзбекистон | 11:04 / 21.11.2022
6173
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Франция яшил энергетика бўйича қўшма лойиҳаларни амалга оширади

Париж шаҳрида Ўзбекистон ва Франция ўртасидаги инвестициявий ва савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтириш асосий омили сифатида икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасидаги муносабатларни ҳар томонлама мустаҳкамлашга қаратилган ўзбек-француз бизнес-форуми бўлиб ўтди.

Фото: Dunyo

Ўзбекистон ҳукумати истиқболли қўшма лойиҳалар 50 фоизини молиялаштириши, давлат корхоналарини чуқур хусусийлаштиришга тайёрлиги, энг муҳим транспорт йўллари кесишмасида Ўзбекистон ноёб географик жойлашуви фонида Ғарб ва Шарқ, Шимол ва Жануб ўртасида қулай транспорт йўлакларини яратадиган Хитой – Қирғизистон - Ўзбекистон ва Мозори-Шариф – Кобул - Пешавор темирйўлларини қуриши истиқболлари форум иштирокчилари қизиқишига сабаб бўлди.

Қўшма лойиҳаларни амалга оширишда яшил энергетика, автомобилсозлик ва бутловчи қисмлар ишлаб чиқариш, фармацевтика саноати ва озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш каби устувор тармоқларда француз тадбиркорларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёрлик билдирилди.

Бизнес-форум давомида Ўзбекистон ва Франция вазирликлари, идоралари, етакчи компаниялари, холдинглари ва ҳаракатлари раҳбарлари ўртасида G2B ҳамда В2В учрашувлари ташкил этилиб, унда иштирокчилар қўшма корхоналар ташкил этиш ва ўзаро манфаатли савдо битимларини тузиш молиявий-техник жиҳатларини батафсил ишлаб чиқишга муваффақ бўлди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид