Ўзбекистон | 16:54 / 21.11.2022
3262
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Қозоғистон чегара демаркацияси бўйича келишув лойиҳасини тайёрлади

Ўзбекистон ва Қозоғистон давлат чегарасини демаркация қилиш тўғрисидаги битимни имзолайди.

Бу ҳақда Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Айбек Смадияров брифингда маълум қилди.

Тошкентда Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳукумат делегацияларининг учрашуви бўлиб ўтди.

«Томонлар Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида Қозоғистон-Ўзбекистон давлат чегарасини демаркация қилиш тўғрисидаги битим лойиҳасини ҳамда юқоридаги битимга илова бўлган чегарани демаркация қилиш бўйича якуний ҳужжатлар лойиҳаларини имзолашга тайёрладилар», — деди Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Айбек Смадияров. 

У музокаралар дўстлик ва ўзаро ҳамжиҳатлик муҳитида ўтганини таъкидлади.

20 октябр куни Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида қозоқ-ўзбек давлат чегарасини демаркация қилиш бўйича келишув лойиҳаси тайёрланди. Давлат чегарасининг демаркацияланган чизиғининг узунлиги 2 356,666 кмни ташкил қилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид