Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШда рулсиз ва педалларсиз автомобил ишлаб чиқилди
Waymo компанияси тақдим этган янги MINIVAN ўз-ўзини ҳайдовчисиз бошқаради.
Wаймо компанияси тўлиқ электр билан юрадиган янги MINIVAN’ни тақдим этди. Машина рул ва педалларсиз ишлаб чиқилган. Бу вазифаларни учта сенсорли экран билан бажариш мумкин. Бундан ташқари, сенсор экранлардан манзилни танлаш учун ҳам фойдаланилади.
Машинада 5 кишилик ўриндиқлар мавжуд. Шунингдек, MINIVAN ичини дам олиш жойи, йиғилишлар учун кўчма офис, болалар ўқиши учун хона ёки дам олиш ҳудудига айлантириш ҳам мумкин. Машина ҳозирча синовдан ўтказиляпти.

Маълумот учун, одатда ҳайдовчисиз машиналар одамларни, белгиларни ва хавфларни аниқлаш учун сунъий интеллект ёрдамида қайта ишланадиган юз минглаб маълумотлар базаси билан ўқитилади.

Компютерлар тармоғи маълумотларни қайта ишлайди, улар ГПС билан биргаликда атрофдаги ҳаракатланувчи ва ҳаракатланмаётган объектларни реал вақт режимида шакллантиради. Олд ойнага ўрнатиладиган тўлқинли радар ва камера йўл белгилари, йўлнинг эгри чизиқлари, йўлда кимлар ҳаракатланаётганини аниқлайди.
Мавзуга оид
08:10 / 24.05.2025
Тошкентда Nissan автомобили ёниб кетди
16:35 / 23.05.2025
Пискентдаги автополигондан сертификат олишнинг «навбатсиз» йўллари ҳам борми?
20:40 / 12.05.2025
Ўзбекистонга автомобил импорти 3 баробарга қулади
09:32 / 09.05.2025