Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЖЧ-2022. Польша Мексика билан дуранг қайд этди, Левандовски пенальтидан фойдалана олмади
ЖЧ-2022 С гуруҳи 1-тури доирасидаги иккинчи учрашув якунига етди.
«Stadium 974»да кечган баҳсда Мексика ва Польша ўзаро тўқнаш келишди. Учрашувнинг кульминацион воқеаси 58-дақиқада рўй бериб, польшаликлар форварди Роберт Левандовски белгиланган 11 метрлик жарима зарбасидан Очоа дарвозасини ишғол эта олмади. Якунда ўйин нурсиз дуранг билан тугади – 0:0.
Шу тариқа, С гуруҳида Польша ва Мексика бир очкодан эга бўлишди, Саудия Арабистони эса 3 очко билан пешқадам сифатида қолган бўлса, Аргентина мағлубият сабабли сўнгги ўринга тушди.
C гуруҳи. 1-тур
Мексика – Польша 0:0
Мексика – Очоа, Санчес, Морено, Монтес, Гальярдо, Эррера (Родригес, 71), Чавес, Альварес, Лосано, Мартин (Ҳименес, 71), Вега.
Польша – Шченсни, Кэш, Глик, Кивер, Берешиньски, Каминьски, Криховяк, Зелиньски, Шиманьски (Франковски, 72), Левандовски, Залевски (Белик, 46).
Огоҳлантиришлар: Санчес (29), Морено (56), Франковски (76).
Фойдаланилмаган пенальти: Левандовски (Польша), 58.
Мавзуга оид
20:25 / 26.11.2022
ЖЧ-2022. Польша Саудия Арабистонини мағлуб этди, Левандовскидан турнирдаги илк гол ва ассист
00:53 / 09.03.2022
ФИФА: Россия четлатилгани сабаб Польша ЖЧ-2022 саралаши финалига йўл олди, Украинанинг ўйини июнга қолдирилди
13:38 / 15.06.2021