Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Иқтисодий судларда айрим даъволар юзасидан регрессив давлат божи ставкасини қўллаш жорий этилади
«Жисмоний ва юридик шахслардан ундирилаётган давлат божлари миқдорлари мақбуллаштирилиши муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонуни лойиҳаси эълон қилинди.
Давлат органлари ва ташкилотлари судларда давлат божини тўлашдан озод қилинган ҳолатларни қисқартириб, улар жисмоний ва юридик шахслар мулкий ҳуқуқларини чеклаш, маҳрум қилиш ёки бошқа ҳар қандай кўринишда таъсир қилишга қаратилган даъволари, аризалари ва шикоятлари учун умумий асосларда давлат божи тўланиши, давлат божини тўлаш бўйича маблағлар бюджет ташкилотлари харажатлар сметаларига киритилиши, фуқаролик судларида мол-мулкни ўзганинг ноқонуний эгалигидан талаб қилиб олиш тўғрисидаги даъволар юзасидан даъвогарлар (давлат органлари ва ташкилотлари бундан мустасно) давлат божини тўлашдан озод қилинади.
Бунда, даъвогар даъво талабларини қаноатлантириш тўлиқ ёки қисман рад этилган тақдирда, ундан талаблар қаноатлантирилиши рад этилган миқдорига мутаносиб равишда давлат божи ундириш, иқтисодий судларда мол-мулкка бўлган мулк ҳуқуқи тўғрисидаги даъволар юзасидан регрессив (даъво қиймати ошишига қараб давлат божи ставкаси пропорционал равишда тушиб боради) давлат божи ставкаларини қўллашни жорий этиш назарда тутилган.
Тадбиркорлар маъмурий судларга ариза беришида давлат божи ставкасини 2 бараварга камайтириш ҳамда тадбиркорлар солиқ идоралари қарори устидан судга шикоят киритиш муддатини 3 йилгача узайтириш вазифаси белгиланган.
Лойиҳа билан Фуқаролик процессуал кодекси, Иқтисодий процессуал кодекс, Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекс ва «Давлат божи тўғрисида»ги қонунга тегишли ўзгартишлар ва қўшимчалар киритилмоқда.
Қонун лойиҳаси қабул қилиниши натижасида, жисмоний ва юридик шахслар учун алоҳида давлат божи ставкалари белгиланади, низо келишув битими билан якунланганда ва аввал медиация тартибида кўрилган ишлар билан боғлиқ низо бўйича судга мурожаат қилинганда давлат божидан имтиёзлар берилади, тадбиркорлик субъектлари томонидан судларга ариза беришида тўланадиган давлат божи ставкаси камайтирилади ҳамда тадбиркорлар солиқ идоралари қарори устидан судга шикоят киритиш муддати 3 йилгача узайтирилади.
Мавзуга оид
11:49 / 26.05.2025
Доналд Трамп Евроиттифоқдан импорт учун божларни 9 июлгача кечиктирди
12:02 / 24.05.2025
«Сизга ачинаман, жаноблар!» – Абдураҳмон Ташановнинг шу номли пости камситиш деб топилди
09:35 / 24.05.2025
Суд Трампнинг Ҳарвардга хорижликларни қабул қилишни тақиқлаш қарорини блоклади
11:53 / 22.05.2025