Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жиззахда пул эвазига гувоҳнома олиб бермоқчи бўлган автомактаб ўргатувчиси ушланди
Автомактаб ўргатувчи устаси фуқарога 4,5 миллион эвазига “Б” ва “С” тоифали ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб бермоқчи бўлган.
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг хабар беришича, департаментнинг Жиззах вилоят бошқармаси томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.
Тадбирда, “Ғаллаорол ўқув-спорт техника клуби” унитар корхонаси ўргатувчи устаси Ў.Б. фуқаро Д.Ж.нинг ишончига кириб, унга “Б” ва “С” тоифали ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб бериш эвазига 4,5 млн сўмни олган вақтда ашёвий далилллар билан ушланган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25,168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Аввалроқ, фуқарога ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб бермоқчи бўлган Жиззах шаҳридаги спорт техник клуби ўқитувчиси ушланганди.
Мавзуга оид
17:03 / 22.05.2025
«Абдуназаровни мажбурий келтириш чоралари кўрилмоқда» – ИИБ юк машиналарига доир фирибгарлик ҳақида
20:44 / 21.05.2025
Танзила Норбоева Жиззахда коррупция ҳолатлари бўйича танқидий йиғилиш ўтказди
17:58 / 21.05.2025
Трактордан “Камаз”гача: Жиззахда одамлар кутилмаган усулда чув тушириб кетилмоқда
09:27 / 15.05.2025